Украина бош вазири Алексей Гончарук истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди ва уни президент Владимир Зеленскийга топширди. Бу ҳақда Зеленскийнинг Twitter’ида айтилади.
Хабарда айтилишича, Зеленский ушбу аризани кўриб чиқади ва яқин вақт ичида натижалар маълум қилинади.
17 январь куни Гончарук ўзининг Facebook’даги саҳифасида истеъфога чиқиши ҳақида ёзди.
«Мен бу лавозимга президент дастури ижросини бажариш учун келганман. У мен учун шаффофлик ва тартиб намунаси ҳисобланади. Аммо, президентга ишончимиз ва ҳурматимизга бўлган ҳар қандай шубҳаларни бартараф этиш учун мен истеъфо тўғрисида ариза ёздим ва уни парламентга киритиш ҳуқуқи билан президентга топширди», — деб ёзган Гончарук Facebook’даги саҳифасида.
Шу кунларда интернетда Гончарук билан боғлиқ можароли аудиоёзувлар тарқалган, уларда Украина бош вазири экани айтилган овоз соҳиби Миллий банк раҳбари ва Молия вазири билан бирга мамлакат иқтисодий сиёсатини муҳокама қилишгани, улар президент Владимир Зеленскийни иқтисодий сиёсатда лаёқатсизлиги ҳақида гаплашишгани акс этганди.
Изоҳ (0)