АҚШ ҳарбийларини Ироқда қолдиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг расмий вакили Жонатан Хоффманнинг сўзларига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Январь аввалида Ироқ парламенти мамлакатда хорижий мамлакатлар ҳарбийлари бўлмаслигини ёқлаб овоз берган.
Пентагоннинг фикрича, Америка ҳарбийларининг мамлакатда бўлиши «Ироқ халқи фаровонлигига хизмат қилади».
Ҳоффманнинг қайд этишича, Америка ҳарбийлари Ироқ томони билан ҳар куни мамлакатда антитеррор операцияларни бошлашни муҳокама қилмоқда.
Пентагон расмий вакилининг сўзларига кўра АҚШ «ривожланаётган ва суверен Ироқ учун дўст ҳамда шерик» бўлишни истайди.
«Ҳозирги вақтда АҚШ ҳарбийлари Ироқдан чиқиб кетишни режалаштирмаяпти», — дея қўшимча қилди Ҳоффман.
Изоҳ (0)