Туркия Ливиянинг халқаро тан олинган ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида у ерга ўз ҳарбийларини юборишга киришди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таяниб, Reuters хабар берди.
Эрдўғоннинг таъкидлашича, Туркия ўз сарҳадларининг жанубий чегараларидаги вазиятни барқарорлаштириш учун барча, жумладан, дипломатик усуллардан фойдаланиш ниятида.
Эрдўғон қўшин юбориш ҳақида режасини Россия, Алжир, Буюк Британия, Миср, БАА, Хитой, АҚШ, Туркия ва Франция вакиллари иштирокида Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишга бағишлаб Берлинда ўтказиладиган йиғилишдан икки кун олдин маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон 8 январь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ливияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича ташаббус билан чиққанди. Бироқ фелдмаршал Халиф Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифни рад қилган.
Изоҳ (0)