• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Австралияда бошланган ёмғирлар ўрмон ёнғинларини ўчирмоқда, бироқ энди қитъада янги хавф пайдо бўлган бу – сел ва тошқинлар (видео)

    Бир неча ой давом этган ўрмон ёнғинлари ва қурғоқчиликдан кейин Австралиянинг шарқий қисмида момақалдироқ ва кучли ёмғирлар бошланди. Улар оловни бутунлай ўчира олмайди, лекин ёнғин билан курашда ёрдам бериши мумкин. Энди ўт ўчирувчилар сел ва тошқинлар хавфидан огоҳлантиришни бошлади, кўнгиллилар омон қолган коалаларга ёрдам беришда давом этмоқда, Australian Open халқаро теннис мусобақаси иштирокчиларини эса тутун ичида кортда йўталиб ўйин ўтказганлигини билдирган.

    Фото: Xinhua

    Фото: Xinhua

    Бошқа ҳудудлардан кўра кўпроқ ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган Жанубий Уэльс ва Викторияда 50 миллиметр ёғингарчилик бўлган. Аммо бу қурғоқчиликка барҳам бериш ва ёнғинни ўчириш учун камлик қилади. 16 январда ушбу икки штатда 80 дан ортиқ жойда ёнғинлар давом этган, ёмғирдан олдин яшин тушиши оқибатида Викториядаги Greyt Otuey миллий паркида иккита янги ёнғин бошланган.

    https://www.facebook.com/nswrfs/videos/2785165134859597/

    Тахминларга кўра, ёмғирлар ва кучли чақмоқлар Австралия шарқида ҳафта охирига қадар давом этади. Лекин энди қитъада янги хавф пайдо бўлган: ўсимлик дунёси қуриб битган ерларда сел келиши ва тошқинлар кузатилиши мумкин.

    Ҳайвонларни қутқариш учун вертолётдан туриб уларга озиқ-овқат ташланмоқдаОлимлар Австралия ҳайвонот оламининг қандай зарар кўрганини ҳисоб-китоб қилишни бошлади: турли мезонларга кўра юзлаб миллионлаб, қурбақа, балиқ, кўршапалак ва ҳашаротларни қўшиб ҳисоблаганда миллиардлаб катта-кичик организмлар нобуд бўлган.

    HERE TO HELP: Firefighters offered water to a baby koala and its mother found on fire-ravaged Kangaroo Island in Australia. https://t.co/ujAlMhJfhb pic.twitter.com/6DIaRwndk2

    — ABC News (@ABC) January 16, 2020

    Ёввойи табиатни қутқаришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун Австралия ҳукумати томонидан 50 миллион доллар ажратилди. Масалан, валлаби кенгуруларига ёрдам бериш учун ветролётлардан минглаб сабзавотлар – ширин картошка ва сабзилар ташланмоқда, коалалар эса очдан ўлмаслиги учун дарахтлардан туширилиб қутқариб қолинмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Австралияда сув етишмовчилиги туфайли 10 минг туяни ўлдиришга қарор қилинди
    • Фото: Олов ичида қолган Австралия
    • Фотогалерея: Австралияда давом этаётган ўрмон ёнғинлари даҳшатлари
    Кенгуру оролидаги табиат паркида жойлашган вақтинчалик шифохонага кунига ўнлаб коалалар олиб келинмоқда. Тахминларга кўра, ёнғинлар бошлангунига қадар оролда 46 мингга яқин жонивор бўлган, табиий офатдан кейин 9 минг атрофидаги ҳайвонлар омон қолган. Ушбу рақам Австралия ҳукумати томонидан етарли даражада ҳалокатли деб топилган, аммо мамлакатнинг бошқа қисмида ёнғин таъсиридан тирик қолган бошқа ҳайвонлар ҳали кўп.

    Олимларни ёнғинлар оқибатида 13 та камёб ҳайвон турларининг йўқ бўлиш хавфи ташвишга солмоқда, коала, квокк ва ингичка думли қоя валлабилари шулар жумласидан. Шунингдек, 13 ҳайвон орасида учта жанубий корробори қурбақаси, тарозили асалхўр қуши ва ғарбий ер тўтиси йўқолиб кетиш хавфида.

    Australian Open теннисчилари тутун ичидаги кортда баҳс олиб бормоқдаЁнғинлар сабаб атрофни қоплаган қуюқ тутун тумани Australian Open халқаро мусобақаси саралаш ўйинларини ўтказишни қийинлаштирди. 14 январда словениялик спортчи Далила Якупович биринчи сетда ғалаба қозониб, иккинчи сет охирида кучли йўтал тутиб тиззалаб қолди ва ўйинни давом эттира олмаслигини билдирди. Кейинроқ Якупович ҳавонинг ифлосланганлик даражаси ёмонлигини билиб туриб кортга тушгани учун ўзидан жаҳли чиқаётганлигини билдирди.

    Далила Якупович ҳавонинг ифлослангани ва оғирлигига чидай олмай тиззалаб қолди.

    Шунингдек, ўша куннинг ўзида Мария Шарапованинг германиялик Лаура Зигемунд билан кўргазма учрашувида иккинчи сет охиригача ўйнай олмади. Канадалик Эжени Бушар ҳам кортда нафас олишга қийналгани учун аренани тарк этди, украиналик Элина Свитолина спортчилар соғлиғига путур етмаслиги, кўнгилсизликларни олдини олиш учун ташкилотчиларни зарур чораларни кўришга чақирган.

    Мавзуга доир: Австралия пойтахтида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўрмон ёнғинлари туфайли меъёрдан 26 бараварга ошиб кетди

    14 январда Мелбурн ҳокимлиги шаҳар аҳолисига иложи борича кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Шаҳарда от пойгалари ва футбол машғулотлари ҳам бекор қилинган. Аммо Australian Open ўйинларига нисбатан бундай чоралар кўрилмади ва улар бир соат кечикиб бошланди.

    Эртасига The Sydney Morning Herald нашрида спорт колумнистининг турнир атрофидаги вазиятларга бағишланган таҳлилий мақоласи нашр қилинди. Мақолада муаллиф «Бизни кутилмаганда отларнинг саломатлиги, одамлар соғлиғидан кўра кўпроқ ташвишлантира бошлаган?», – дея савол берган.

    https://www.instagram.com/p/B7Usyi_of9n/?utm_source=ig_embed

    15 январда Australian Open ташкилотчилари учрашувларни тушлик вақтига режалаштирди, мақсад ўйинлар вақтида камроқ тутун бўлишини таъминлаш эди. Аммо матчлар бошланганидан 3,5 соат вақт ўтиб, момақалдироқ туфайли улар яна тўхтатилди.

    Ўша куннинг ўзид Серена Уильямс, Роже Федерер ва Рафаэль Надаль иштирокидаги хайрия ўйинлари серияси бошланди, тушган маблағлар ёнғинларга қарши курашишга жалб қилинади. 5 миллион долларга яқин пул тўпланди, Надал ҳамда Федерер 250 минг доллардан хайрия қилган.

    Мавзуга доир: Австралияда ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этиш учун 1,4 млрд доллар ажратилади

    16 январда об-ҳаво анча яхшиланди, спортчиларнинг ўйинлари одатдагидек меъёрий шароитда ўтди, аммо улар ҳали ҳам ташкилотчиларни танқид қилишда давом этмоқда. Британиялик теннисчи Лиам Броуди Twitter’да мусобақадаги шароитларни танқид қилди:

    «Мельбурн аҳолисига уй ҳайвонларини кўчада сайр қилдирмаслик тавсия этилди, биз эса жисмоний жиҳатдан оғир шароитларда мусобақада иштирок этишда давом этаяпмиз?»

    Шунингдек, бошқа теннисчилар ҳам шунга ўхшаш фикрлар билдирган ва аллақачон касаба қўмитаси тузадиган вақт келганини қайт этган.

    Australian Open директори Крейг Тайли ушбу фикрларга жавоб қайтарган. Унинг сўзларига кўра, бу каби низоларга ҳавонинг ифлосланганлик даражасини баҳолашнинг йўллари жуда кўп экани сабаб бўлмоқда. У ташкилотчиларнинг ҳавони баҳоловчи обрўли экспертлар, шифокорлар гуруҳи хулосалари ва бошқа маълумотларга асосланиб теннисчиларга ўйин ўтказиш ёки уни тўхтатиш борасида тавсийлар бераётганини таъкидлаган.

    Тайли турнирнинг ўз вақтида яъни 20 январда бошланиши ва 2 февралда якунига етишига ишонмоқда. Заруратга кўра учрашувлар учта ёпиқ аренада ҳам ўтказилиши мумкин.

    17.01.2020, 08:56   Изоҳ (0)   58456
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ҳукуматининг истеъфога чиқиш сабаби маълум қилинди

    16.01.2020, 21:37

    Михаил Мишустин Россия бош вазири этиб тайинланди. Дмитрий Медведев эса Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини эгаллади

    16.01.2020, 19:06

    Лавров истеъфога чиққанидан кейин нима иш қилиши ҳақида гапирди

    16.01.2020, 16:34

    Louis Vuitton модалар уйи дунёдаги энг йирик олмосни 50 млн долларга сотиб олди

    16.01.2020, 16:16

    АҚШ Британия, Франция ва Германия Эронни ядровий битимни бузганликда айбламаса, уларга бож солиш билан таҳдид қилди

    16.01.2020, 15:17

    Ватикан давлат котибиятида биринчи марта аёл киши тайинланди. У Муқаддас тахтнинг БМТ билан алоқаларига жавобгар бўлади

    16.01.2020, 10:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.