Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасида бўлди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Бир муддат аввал Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси 2-уй манзилида янги Халқ қабулхонаси биноси фойдаланишга топширилган эди. Бу ерда фуқароларни қабул қилиш учун хоналар, Давлат хизматлари маркази шохобчаси, «Мадад» маслаҳат бюроси, тиббий хизмат, она ва бола хоналари ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида аҳоли кўплиги инобатга олиниб, соҳалар бўйича бўлимлар йўлга қўйилган. Қайд этишларича, мазкур муассаса бир кунда 200 нафаргача мурожаатчига хизмат кўрсатиши мумкин. Президент қабулхонада яратилган шароитларга юқори баҳо берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бу ерга келган одам барча саволларига жавоб топиши, Тошкент бу борада намуна бўлиши керак», — деб таъкидлаган Президент Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, 11 январь куни Президент Ўзбекистон Миллий боғида бўлиб, Адиблар хиёбонидаги ўзгаришлар, бўлажак Тошкент музейини ташкил этиш жараёни ва Миллий боғ ҳудудида ташкил этиладиган янги тематик парк қурилиши билан танишди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times