Футбол бўйича Испания Суперкубоги ярим финали доирасида «Атлетико» клуби «Барселона»ни мағлубиятга учратди (3:2).
Финалда Мадриднинг икки жамоаси — «Реал» ва «Атлетико» ўзаро баҳс юритади. Бу эса Суперкубок учун кечадиган баҳсда Испания чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлмаслигини англатади.
Ла Лиганинг амалдаги чемпиони «Барселона» ҳисобланса, Кубок эса «Валенсия»га тегишли. Аввалроқ «Валенсия» финал остонасида «Реал»га ютқазиб қўйганди.
Маълумот учун, Суперкубок баҳслари одатда чемпион ва Кубок эгаси ўртасига кечади. Бироқ янги форматга кўра, 2020 йилдан эътиборан Испания Суперкубогида тўртта жамоа иштирок этади.
Испания Суперкубоги финали 12 январь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)