«Атлетико» футбол бўйича Испания Суперкубоги ярим финалида «Барселона»дан устун келди (3:2).
Бунга қадар мадридликлар Диего Симеоне бошчилигида икки марта «Барселона» устидан ғалабага эришганди. Уларнинг иккисида ҳам «Атлетико» каталонларни Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида таслим этган ва мусобақадан чиқариб юборган.
Бироқ «Атлетико» тўққиз йилдан буён Испания Ла Лигаси доирасида «Барселона»ни мағлуб этолмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Симеоне 2011 йилдан буён «Атлетико» бош мураббийи ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)