Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчи Гарет Бэйлни сотиб юбориш фикридан қайтгани йўқ, дея хабар қилмоқда The Telegraph.
Бэйл қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли жуда кам. Шунингдек, мадридликлар раҳбарияти уэлслик футболчига ёзда ҳам харидор чиқишига шубҳа билан қарамоқда.
Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт ҳам мижозининг мадридликлар сафини тарк этиш эҳтимоли жуда камлигини таъкидлаган.
30 ёшли футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномасини 2022 йилга қадар мўлжалланган. 2019 йилнинг ёзида Гарет Хитой клубига ўтишга яқин келган, бироқ якунда трансфер амалга ошмай қолганди.
Бэйл жорий мавсум Испания Ла Лигасида 12 ўйин ўтказиб, иккита гол ва иккита самарали узатма муаллифига айланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)