«Барселона» ярим ҳимоячиси Ансумане Фати Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйиннинг (2:3) 88-дақиқада майдонга тушди.
17 ёш-у 70 кунлик Фати Испания Суперкубоги тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Фати бу борада «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Нано Родиляни ортда қолдирди. 1999 йилги Суперкубокда Нано 17 ёш-у 117 кунлик эди.
Аввалроқ Фати Ла Лига доирасидаги бир ўйинда гол ва самарали узатма амалга оширган энг ёш футболчига айланганди. Шунингдек, у Европа Чемпионлар Лигасида гол урган энг ёш ўйинчи ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)