Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионатининг D гуруҳи вакиллари 10 январь, жума куни 1-тур ўйинларини ўтказди.
Вьетнам олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари билан баҳс юритди. Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади ва мусобақанинг амалдаги вице-чемпионлари дуранга рози бўлди.
Иордания олимпиячилари эса КХДРга қарши майдонга тушди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Муҳаммад бани Атиэҳ иорданияликларни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Умар ал-Зебдиэҳ ҳисобни оширди. Ўйин якунланиши арафасида Рйан Ҳён Жу ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди.
Шу билан мусобақанинг 1-тур учрашувлари ўз якунига етди. 11 январдан бошлаб 2-тур учрашувлари старт олади. Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 январь куни Хитойга қарши ўйин ўтказади.
U23 ОЧ—2020
1-тур баҳслари
10 январь, жума
Д гуруҳи
Изоҳ (0)