«Тоттенҳэм» матбуот хизмати жамоа ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг жароҳати борасида маълумот берди.
Маълум бўлишича, 26 ёшли футболчининг сон мушакларида ёрилиш юзага келган. Шу сабаб туфайли Кейн операция қилинади.
Футболчининг қачон сафга қайтиши жарроҳлик амалиёти қандай ўтишига боғлиқ. Инглиз ҳужумчиси тахминан апрель ойида майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Кейн Англия чемпионатининг 21-тури доирасида «Саутҳэмптон»га қарши баҳсда (0:1) жароҳат олганди. Ҳарри Премьер Лига ушбу мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, 11 та голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)