Тошкентда Япония рақамли университети очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 28 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сўз боради.
Қиймати 5 миллион доллар бўлган лойиҳа Япониянинг Digital Knowledge компанияси томонидан амалга оширилади. Январь ойида Япония университетлари ва компанияларининг вакилларини Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.
Март ойининг охирига эса олий таълим муассасасини очиш бўйича концепция тайёр бўлиши лозим. Июнь ойига қадар университетнинг очилишига доир норматив ҳужжатлар тасдиқланади.
ОТМга талабаларни қабул қилишнинг аниқ муддати қарорда кўрсатилмаган.
Университетни очиш масаласи Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов бошчилигидаги делегациясиянинг Токиога ташрифи вақтида муҳокама қилинганди.
Digital Knowledge — 1995 йилда очилган бўлиб, электрон таълим соҳасига ихтисослашган технологик компания.
Изоҳ (0)