Баҳодир Сиддиқовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Меҳриддин Абдуллаев йилдан йилга, ойдан ойга ишлаб чиқариш ҳажмлари пасайиб бораётган «Ўзбекнефтгаз»нинг кейинги 15 ойдаги 4-раҳбари.
Маълумот учун, 2018 йил сентябргача компанияга Алишер Султонов, 2018 йил сентябрдан 2019 йил февралгача Баҳром Ашрафхонов, 2019 йил февралдан 2020 йил январгача Баҳодиржон Сиддиқов раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)