Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Тожикистон билан чегара қисмини миналардан тозалаш ишларини якунлаганини маълум қилди. Икки давлат чегара ҳудудининг миналардан тозаланиши Ўзбекистон кучлари ва воситалари билан амалга оширилган. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб, Asia-Plus маълум қилди.

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

Таъкидланишича, Ўзбекистон бунда тожикистонлик сапёрлар хизматидан бош тортган, чунки ишлар Ўзбекистон ҳудудидагина амалга оширилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга ташрифи якунларига кўра, икки давлат етакчиси умумий чегарани миналардан тозалаш бўйича барча ишлар 2019 йил охиригача якунланишига келишиб олишганди.

Ўзбекистон 1990 йиллар охирида Тожикистон билан чегарасининг тоғли ҳудудларини миналаштирган эди. Ўшанда Ўзбекистон буни Тожикистон томондан ўз ҳудудига Ўзбекистон ислом ҳаракати жангариларининг кириши олдини олмоқчилиги билан тушунтирган.

Тожикистон миллий мина маркази маълумотларига кўра, охирги 20 йил ичида Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида ва Тожикистоннинг ўзида миналар портлаши оқибатида 374 тожикистонлик ҳалок бўлган, 485 нафари жароҳат олган. Бунда икки давлат чегарасида миналар портлаши оқибатида неча тожикистонлик ҳалок бўлганига аниқлик киритилмаган.

Маълумотларга кўра, ушбу давр ичида Тожикистон ҳудудини миналардан тозалаш вақтида 2 нафар сапёр ҳалок бўлган, 20 нафари жароҳат олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
ЖЧ—2022 2-туридан кейин учта терма жамоа плей-офф босқичига йўлланма олди
Маданият
Голливуд юлдузи Сандра Буллок вақтинчалик танаффусга чиққанини эълон қилди — 57 ёшли актриса 49 та фильмда ажойиб образлар яратган
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари