• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Косонлик фуқаро укаларини қизининг номусига тегишда ва ўғлини ўлдиришга ҳаракат қилишда айбламоқда

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фуқаронинг оғир аҳволдалиги айтилган видео тарқалди. Видеода чиқиш қилган Ҳусниддин Мирзаев 14 тонна ғалласи ҳудуд профилактика инспектори томонидан тортиб олингани-ю, қизининг номусига тегишга ҳаракат бўлганидан шикоят қилади.

    Ҳусниддин Мирзаев

    Ҳусниддин Мирзаев
    Фото: «Дарё»

    Воқеа тафсилотларини ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг воқеага аниқлик киритишича, фуқаро Ҳусниддин Мирзаев ака-укалари билан келишолмаганлиги сабабли можаро келиб чиққан.

    Маълум бўлишича, туманнинг «Бешқўтон» маҳалласида яшовчи Ҳусниддин Мирзаев укалари — Одилбек, Нодирбек ва Баҳриддин Мирзаевлар билан ўзаро келишмай қолган.

    Ҳусниддин Мирзаевнинг «Дарё» мухбирига маълумот беришича, у 2016 йил «Мажидов Нормўмин» фермер хўжалигини ташкил этиб, 37 гектар ер майдонини олиб, фаолиятини бошлаган. 2017 йил ғалла экиб, давлат режасини 102 фоизга бажарган. 2018 йил эса 70 фоизга, 2019 йилга келганда эса Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ фермер хўжаликлари оптималлаштирилади ва «Мажидов Нормўмин» фермер хўжалигининг 37 гектар ери «Шерали» фермер хўжалигига қўшиб юборилади.

    Ҳусниддин Мирзаевнинг даладаги уйи

    Ҳусниддин Мирзаевнинг даладаги уйи
    Фото: «Дарё»

    — Ғаллани экдим, парваришладим, ҳосил йиғадиган пайт эса бошқалар эга чиққани аламли бўлди, — дейди Ҳусниддин Мирзаев. – Ғалладан давлат режаси 30 тонна эди, аммо менинг 44 тонна ғалламни олишди. Зўравонлик билан олиб қўйишди. Бир халта ғалла ҳам беришмади. «Участкавой»га бир халта ғалла беринг, дедим. Аммо бермади.

    Маълум бўлишича, Ҳусниддин Мирзаев раислигидаги «Мажидов Нормўмин» фермер хўжалиги 2019 йил «Шерали» фермер хўжалиги таркибига қўшилгач, 2019 йилнинг ҳосили ҳам «Шерали» фермер хўжалиги вакиллари томонидан йиғиб олинади. Бундан норози бўлган Ҳусниддин Мирзаев ғалла учун меҳнат қилганини айтиб, ўзи учун ҳам олиб қолишни сўрайди.

    Фермер хўжалиги даласи

    Фермер хўжалиги даласи
    Фото: «Дарё»

    — 44 тонна ғалланинг барчасини топширасиз, бу туман ҳокимининг буйруғи дейишди, — дейди Ҳусниддин Мирзаев. – «Тепа»нинг буйруғи деди. Майли, деб ғаллани топширдик. Аламлиси, шунча меҳнат қилиб, бир халта ғалла ҳам ололмадик.

    Аниқланишича, Ҳусниддин Мирзаев 2016 йил фермерликни бошлагандан буён фермер хўжаликда ишчи бўлиб ишловчи укалари билан келишмайди. Ҳар доим уруш-жанжал қилиб келади. Буни Ҳусниддин Мирзаевнинг марҳум онаси Мейлихол Бердиёрованинг 2018 йил 30 июндаги Ўзбекистон Президентига ёзган шикоят аризасидан ҳам билиш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Мейлихол Бердиёрова ўз мурожаатномасида ўғли Ҳусниддин Мирзаев укалари билан келишмаётганини, оилага тегишли фермер хўжаликни 2016 йил ўғли Ҳусниддин Мирзаевга бериб хато қилганини ёзади ва ерни қайтариб олишда кўмак сўрайди.

    Ҳусниддин Мирзаев эса укалари Нодирбек, Одилбек ва Баҳриддин Мирзаевлар фермер хўжалиги ташкил этилганидан бери у билан муроса қилмаётганидан нолийди.

    Фото: «Дарё»

    — Энг ёмони, ўғлимни ётқизиб, бўйнига «лапатка» тирашди. Сўйиб  ташлашга уринди, — дейди Ҳусниддин Мирзаев укаларидан шикоят қилар экан. — Бир куни кечаси ташқарида юрсам, қизимнинг бақирган овози эшитилди, онаси билан югуриб бордик. Борсак, қизимни ечинтиришга уриниб, кўйлакларини ечиб ташлаган Нодирбек Мирзаев қизимни камерага оляпти. Зўрламоқчи бўлган. Бу ҳақда ҳудуд профилактика инспекторига шикоят қилдим. Бирор нима қилдими, деб сўрайди. Бирор нарса қилиши шартми? Шундай кўнгилсиз воқеанинг олдини олишимиз керакмасми аслида.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Одилбек Мирзаев ҳамда Нодирбек Мирзаевлар акаси уларни жиянларини урганликда ва қизининг номусига тегиши ҳақидаги айбловига жавоб берар экан шундай дейди:

    — Акам билан 2016 йилгача бирга яшаганмиз, фарзандлари эса жигаримиз. Айтингчи, инсон ўз жигарини ўлдиришга ҳаракат қилиши ёки қиз жиянининг номусига тегишга уриниши мумкинми? – дейди Одилбек Мирзаев. – Ахир улар бизнинг жигарларимиз, акам ўз манфаати учун ҳар қандай айбловдан тонмаяпти. Бу нафақат биз учун, оиламиз шаъни учун ҳам шармандали ҳолат-ку. Онам ҳам акамнинг шундай қилмишларига чидолмай кўз юмди. Ҳатто онасининг маъракасига келмаган фарзанд жигарларини ҳам аямаслигини исбот қиляпти.

    Нодирбек Мирзаев

    Нодирбек Мирзаев
    Фото: «Дарё»

    Одилбек Мирзаевнинг маълумот беришича, Ҳусниддин Мирзаев тортиб олишди деётган 14 тонна ғалланинг 9 тоннаси уларга берилган. Қолган 5 тонна ғалла эса «Мажидов Нормўмин» фермер хўжалигининг 2018 йилдаги қарздорлигини ёпиш учун ишлатилган.

    — 2019 йил 26 май куни мени уриб, бошимга «лапатка» билан тушириб қулоғимни йиртиб юборишди, кўзимни кўр қилишди, — дейди Ҳусниддин Мирзаев. — Тошкентга бориб, экспертизадан ўтиб келдим. Аммо прокуратура бу жиноятни ёпяпти. Жиноят аломати йўқ деб ёпяпти.

    Ҳусниддин Мирзаевнинг укалари эса бу фикрни рад этмоқда.

    Одилбек Мирзаев

    Одилбек Мирзаев
    Фото: «Дарё»

    — Акамнинг «уриб кўзимни кўр қилишди», — деган гапи ҳам уйдирма, — дейди Одилбек Мирзаев. – Кўзларидаги нуқсон ёшлигида орттирилган. Буни уйдагилар — ака-укаларимиз ва опаларим тасдиқлашади.

    Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам вазиятни ўрганади ва қуйидагича фикр беради:

    «Косон тумани «Бешқўтон» маҳалласида истиқомат қилувчи Мирзаев Ҳусниддин Youtube орқали видеомурожаат қилиб, унинг ҳақ-ҳуқуқлари топталгани, тан жароҳати етказилганидан шикоят қилиб чиқди. Косон туман ҳокимлиги мазкур шикоятни ўрганиб чиққанида берилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. Фуқаро ака-укалари билан жанжаллашиб, ер майдонини ноқонуний эгаллаб олиш ҳаракатида бўлган».

    04.01.2020, 13:39   Изоҳ (0)   88792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меҳнат вазирлиги меҳнат муҳожирларига нечта янги хонадон ажратилишини маълум қилди

    04.01.2020, 12:59

    Ўзбекистонлик акробатлар Амстердамдаги намойиш вақтида 10 метр баландликдан йиқилди

    04.01.2020, 12:37

    Ўзбекистонда 2019 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайси эканини биласизми?

    04.01.2020, 12:14

    МИБ Муниса Ризаеванинг BМW Х7 машинасини хатламоқчи бўлди

    04.01.2020, 11:17

    Тошкентдаги жамоат транспортларида махсус тўлов карталаридан фойдаланиш бошланди

    04.01.2020, 10:37

    Ўзбекистонда ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин

    04.01.2020, 10:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.