«Ўзгидромет» маркази 5 январь, якшанба куни учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Хабар беришларича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5—10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+3 даража, кундузи +7...+9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-3 даража совуқ, кундузи -2...+3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5—10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража илиқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-3 даража совуқ, кундузи -3...+2 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)