Ўзбекистон фуқароси Н.Х. 31 декабрь куни Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилиб, жияни Р.Х. бахтсиз воқеа оқибатида фожиали ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.
Маълум бўлишича, Р.Х. 2018 йил октябридан бери Германиядаги PRAXX жамиятининг малака ошириш дастури доирасида Кил шаҳри яқинидаги фермер хўжаликларидан бирида шартнома асосида амалиёт ўтаётган эди.«27 декабрь куни у баландликдан қулаб тушиб, вафот этган. Маҳаллий полиция текширув ўтказди ва бахтсиз ҳодиса юз берганини тасдиқлаган», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Қўшимча қилишларича, Германиядаги элчихонанинг консуллик бўлими қариндошлар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда Р.Х.нинг жасадини Ўзбекистонга жўнатишга оид масалаларни ҳал қилмоқда.
Изоҳ (0)