Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркияда Nissan компаниясининг собиқ раҳбари Карлос Гоннинг Япониядан Ливанга қочишини ташкиллаштиришга алоқадор етти киши, жумладан, тўрт нафар учувчи қўлга олинди, деб хабар беради Meduza.

Фото: Interas

Фото: Interas

31 декабрь куни молиявий фирибгарликда гумонланган Карлос Гон яширинча Токиодан шахсий самолётида Истанбулга, у ердан бошқа самолёт билан Байрутга учиб кетган.

Bloomberg нашрининг ёзишича, парвозлар туркларнинг МНГ Ҳолдинг холдинги ходимлари томонидан амалга оширилган. Гонни контрабасга мўлжалланган футляр ичига яшириб, олиб ўтишган. Истанбул аэропорти раҳбарияти Гоннинг самолёт бортида эканлигидан бехабар бўлган. Тахминларга кўра, қочишни амалга оширишда Ливан ва АҚШдаги хусусий қўриқлаш компаниялари ёрдам кўрсатган.

Карлос Гон 2018 йилнинг ноябрида Японияда ҳибсга олинган эди. У 80 миллион долларни яширганликда, шунингек, Nissan’га 16 миллион доллар зарар келтирганликда айбланган. Nissan уни директорлар кенгаши раислигидан озод қилинган.

2019 йилнинг мартида Гонни гаров эвазига қўйиб юборишган, бироқ хорижга чиқиб кетмаслиги учун паспорти олиб қўйилган. Гоннинг ўзи барча айбловларни рад этган. Карлос Гон Франция, Бразилия ва Ливан фуқароси ҳисобланади. У Байрутда ўсган. 8 январь куни Гон Байрутда матбуот анжумани ўтказиш ниятида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади