Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чирчиқ дарёси устида яна бир кўприк қуриш таклиф қилинмоқда. Тегишли петиция «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўрта Чирчиқ туманидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўлда тирбандлик (Бектемир пости—Қўйлиқ) эрталабдан кечгача давом этади. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келадиган автомобиллар жуда кўп. Шунингдек, шаҳарга келиб ишлайдиган инсонларнинг сони ҳам кўп.

Аҳоли бошига тушаётган шу ва бошқа муаммолар (Бектемир постидан Қўйлиққача автомобиль йўлининг жуда торлиги)ни бартараф этиш мақсадида Чирчиқ дарёси устида Қўйлиқ бозорига ва кейинчалик шаҳарга киришни таъминлайдиган кўприк қурилиши (бу билан боғлиқ яна бир автомобиль йўли ёки эски мавжуд йўлларни кенгайтириш) мақсадга мувофиқ бўлиши айтилган.

«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент вилоятидан (Нурафшон шаҳри йўли—Ўрта Чирчиқ тумани) Тошкент шаҳрига кириш учун Чирчиқ дарёси устига яна бир кўприк қуришни таклиф қиламиз», — деб ёзган мурожаат муаллифи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)