• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ 15 суткага қамалган блогер Отабек Нуритдинов иши юзасидан муносабат билдирди

    Facebook ижтимоий тармоғида «Отабек Нуритдинов» тахаллуси билан воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириб келган фуқаро Абдуфатто Нуритдинов 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазолангани ҳақида хабар берилган эди. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ушбу масала юзасидан муносабатини «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook
    Биринчидан, ҳеч кимнинг бировнинг шахсиятига тегишга, ҳақорат қилишга ҳақи йўқ. Агар сиз жамиятимизда мавжуд бирор камчиликнинг гувоҳи бўлсангиз, шу ҳақда ижтимоий тармоқларга бемалол ёзишингиз мумкин, бонг уринг, уларнинг бартараф этилиши ҳақида давлат органларидан талаб қилинг, лекин бошқа бир фуқаронинг, у ким бўлишидан қатъи назар шахсиятига тегманг. У одамнинг фарзандлари, қариндош уруғлари, турмуш ўртоғи бор. Айримлари ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиш ўрнига, сизга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказиши мумкин. Шуни эсингиздан чиқарманг.

    Абдуфатто Нуриддинов ишига келадиган бўлсак, очиқ айтсам, агар биз тезкорлик билан унинг қилмишига нисбатан чора кўрмаганимизда эди, билмадим, ҳозир у Янги йилни ҳуқуқ тартибот органларида эмас, касалхонада кутиб олган бўлармиди.

    Омма олдида бировнинг яқинларини ҳақорат қилиш ёмон (соғлиқ учун) оқибатларга олиб келишини нафақат бу ёш блогерга, балки тажрибаси ортган бошқа блогерларга ҳам тушунтириш зарурати туғилмоқда.

    Бу ҳақда шов-шув кўтараётган блогерларга маслаҳатим, ёш блогерларга маслаҳат беринг, ‘Қизиққонлик қилма, сендан баттар қизиққонлар чиқади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таянгин, камчиликларни оммага етказишнинг қонуний тартиби бор’, деб.

    Яна кўп эшитамиз, нима учун ҳокимлар ҳаммани ҳақорат қилади, уларга чора кўрмайсизлар деб. Шуни барча фуқароларга етказмоқчиман, агар бизга ‘менинг ҳуқуқим поймол бўлди, шу одам мени ҳақорат қилди, чора кўринг’, деб мурожаат қилса, биз албатта тезкорлик билан чора кўрамиз. Агар бирор бир ички ишлар органи ходими сизнинг мурожаатингизни кўриб чиқишни кечиктирса ёки чора кўрмаса, унинг ўзи жавобгарликка тортилади. Ҳокимлар ҳақорат қилгани бўйича бизга ҳеч бир фуқаро мурожаат қилмаган.

    Яна бир қўшимча, айрим депутатлар ички ишлар органлари учун ‘қадамба қадам юриш’ ва ‘маълумот тўплаш’ пасткашлик деб фикр билдиришибди. Мен шу депутатга Ўзбекистон Республикасининг ‘Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида’ги қонун билан танишиб чиқишларини тавсия қилган бўлардим. Агар эртага бирор кор-ҳол бўлиб, ушбу депутатга нисбатан нўмалум шахс томонидан жиноят содир этилса, шу ‘пасткаш’ ходимлар ‘қадамба қадам юриш’ ва ‘маълумот тўплаш’ орқали мазкур жиноятни фош этади.

    Блогерлар бир четда қолиб, депутатларимизга ҳам ўйлаб гапиришни тавсия қиладиган вақт келдими деб ажабланяпман.

    Шоҳрух Ғиёсов, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби 

    Аввалроқ депутат Расул Кушербаев ушбу ҳолат юзасидан «Ҳоким ҳақорат қилса исботланмайди ёки кечирим сўралади, фуқаро танқид қилса ҳам қамалади» дея муносабат билдирган эди.

    Шунингдек, блогер кассация тартибида суд қарори устидан шикоят қилгани ҳақида ҳам хабар берилган эди. Очиқ суд мажлиси 4 январь куни бўлиб ўтади.

    03.01.2020, 18:56   Изоҳ (0)   28008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво булутли бўлиб, шамол тезлиги кучайиши мумкин

    03.01.2020, 18:11

    Туҳмат ва ҳақоратда айбланиб 15 суткага қамалган андижонлик блогер суд қарори устидан шикоят қилди

    03.01.2020, 17:23

    АОКА 15 суткага қамалган андижонлик блогер иши юзасидан муносабат билдирди

    03.01.2020, 17:10

    Самарқанддаги марказий кўчада ёмғир сабаб ер чўкиши содир бўлиб, автобус чуқурликка тушиб кетди (видео)

    03.01.2020, 16:54

    Янги йил арафасида пойтахт йўлларида ҳайдовчилар томонидан 490 та тўқнашувлар содир этилди

    03.01.2020, 16:24

    Сўконғич Мингбулоқ тумани ҳокими қаттиқ огоҳлантирилди. Наманган вилояти прокуратураси унга нисбатан чора кўради

    03.01.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.