• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг қувонч ва ташвишлари. 2019 йилда жаҳонда рўй берган энг муҳим воқеалар

    2019 йил сиёсий ҳаёти мамлакатлар ва миллатлар тақдирида қандай из қолдирди? Сиёсий воқеаларнинг қайси бири дунё ва инсоният тақдирига ҳал қиливчи воқеа бўлиб тарихда қолди? «Дарё» тугаётган йилда жаҳонда рўй берган энг муҳим воқеаларни эслайди.

    1. Жаир Болсонаро – Бразилия президенти

    Қайноқ сиёсий ҳаёт Бразилиядан бошланди десак адашмаган бо‘ламиз. Жанубий Американинг энг йирик давлатида «Фаластин – мамлакат эмас» дея Фаластин мухтор автономиясининг элчихонасини ёпишни ваъда қилган ултраўнгчи Жаир Болсанаро Бразилия президентлигига сайланди.

    Жаир Болсонаро.

    Жаир Болсонаро.
    Фото: Getty Images

    Дональд Трамп сиёсати тарафдори сайловда ғалаба қозонган бўлса-да, ўзининг ирқчилик, гомофобия ва гендер тенгликка қарши ваъзлари билан яхши танилган эди. Демократик сайловчилар демагоглар нутқларидан зериккан шекили, Болсонаро президент бўлиб қолди. Жаир Болсонаро, шунингдек, экофаоллар орасида Амазония ўрмонларидаги ёнғинлар олдини олмаган сиёсатчи сифатида ҳам ном қозонди.

    2. «Халқ хизматкори» – Украина президенти

    Йил якунларига кўра Украинада «Йил сиёсатчиси» деб топилган Владимир Зеленский 3 майда Украина марказий сайлов комиссияси эълон қилган сайлов натижаларига кўра 73 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, президент бўлди.

    Зеленский жамоаси билан.

    Зеленский жамоаси билан.
    Фото: Google Photos

    Зеленский сайловолди дастурида эълон қилиганидек, Донбассдаги низоларга барҳам берди. Норманд тўртлиги – Франция, Германия, Россия ва Украина учрашуви доирасида асирлар алмашинувига қўл урди.

    3. Венесуэлада икки ҳокимиятчилик даври инқирози

    Мадуро ва Гуайдо.

    Мадуро ва Гуайдо.
    Фото: Google Photos

    Январь ойида Венесуэлада бўлиб ўтган сайловларда амалдаги президент Николас Мадуронинг ғалабаси мухолифатчи Хуан Гуайдо тарафдорлаи томонидан ноқонуний деб топилди. Хуан Гуайдо ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилди. АҚШ бошчилигидаги кўплаб Ғарб давлатлари Гуайдони қўллаб-қувватлаган бўлса, Россия, Хитой ва Венесуэла ҳарбий кучлари президент Мадурони ҳимоя қилди. Мадуронинг самарасиз сиёсати натижасида бугунги кунда ҳам Венесуэлада чуқур иқтисодий инқироз давом этмоқда.

    4. Крайстчёрчдаги теракт

    Март ойида бутун мусулмон дунёси Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳрида юз берган шафқатсиз терактдан ларзага келди. 28 ёшли Brentон Харрисон Таррант Линвуддаги Ислом маркази ва ал-Нур масжидидга ҳужум уюштирди. Мазкур ҳужум натижасида 51 мусулмон дини вакиллари ҳалок бўлди ва 49 нафар инсон турли даражадаги жароҳатлардан касалхонага ётқизилди.

    Террорчи Таррант жума намози пайти масжидга ҳужумларини Facebook ижтимоий тармоғида жонли видеодан намойиш қилди. Таррант мудҳиш қотилликда ўзини айбдор деб ҳисобламаётган бўлса-да, унга қарши якуний суд ҳукми 2020 йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

    Ҳужум натижасида 10 дан ортиқ мамлакатдан Янги Зеландияга келган мусулмон ҳалок бўлди. Мамлакатда мотам куни эълон қилинди. Янги Зеландия бош вазири Жасинда Адерн Крайстчёрчдаги мотам кунида мамлакатнинг мусулмон жамоаси билан ҳамфикр эканини намойиш этиб, бошига рўмол ўради.

    Жасинда Адерн мотамда.

    Жасинда Адерн мотамда.
    Фото: Getty Images

    5. Париждаги ёнғин

    Бутунжаҳон ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилган Нотр-Дам-де-Пари соборидаги ёнғин ҳам кўплаб инсонлар қалбида афсус ва ўкинч ҳиссини уйғотди.

    Франция президенти Эммануэль Макрон ёнғиндан зарар кўрган соборни қайта таъмирлаш учун маблағ йиғиш борасида миллий кампания ташкил қилди.

    Фото: AP

    XII асрга оид меъморчиликнинг нодир намунаси бўлган собор кўплаб асарларда тилга олинади. Ёнғин воқеаларидан сўнг Виктор Гюго қаламига мансуб «Париждаги Биби Марям ибодатхонаси» асари Amazon’нинг онлайн китоб савдоси платформасида кутилмаган ажиотажни юзага келтирди. Кўплаб француз меценатлари соборни реконструкция қилиш ишларига ҳомийлик қилишга тайёр эканини билдирди.

    6. АҚШнинг мулоҳазасиз қарори

    АҚШ Совет Иттифоқи билан 1987 йилда «Яқин ва ўрта масофага учувчи ракеталарни тақиқлаш» ҳақидаги битимдан расмий равишда бир томонлама чиқиб кетишини эълон қилгани тинчликпарвар кучларнинг хавотирига сабаб бўлди. Битим имзоланиши ўз вақтида дунё аҳлини Совуқ уруш тугагани билан тинчлантирган, дунё икки қутбли эмас, кўп қутбли сиёсатга тайёр эканининг исботи сифатида баҳоланган эди.

    Фото: Google Photos

    АҚШ ҳукумати шартномадан чиқиши Россия унга амал қилмаётгани билан оқланган бўлса, рус ҳукумати АҚШни Россия чегараларида «Томагавк» ракета комплексларини ўрнатишга уринишда айблади. Баллистик ракеталар учирилишини тақиқловчи шартнома бузилиши яна тинчлик борасида жамоатчилик орасида унутилган Совуқ уруш атамаси қўлланилишига сабаб бўлди.

    7. ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлдирилиши

    Яқин Шарқ минтақасидаги кўплаб диний жамоалар тинчлигини бузган ИШИД етакчиси ниҳоят октябрь ойида Суриянинг Идлиб шаҳрида ўтказилган ҳарбий амалиёт натижасида жисмонан йўқ қилинди.

    Идлиб вилоятининг Багуза ноҳияси АҚШ бошчилигидаҳи халқаро коалиция кучлари томонидан босиб олиниши ИШИДнинг охирги таянч нуқтасига зарба бўлди. Асирга тушишни истамаган Бағдодий ўзи билан бирга икки фарзандини ҳам портлатиб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. ИШИД тарафдорлари бу маълумот тўғри эканини тасдиқлади.

    Ал-Бағдодийнинг ўлими юз берган бўлса-да, Яқин Шарқда ҳали тинчлик бўлмайдиган кўринади.

    8. Намойишларга тўлган октябрь

    2019 йилнинг октябрь ойи бир қатор мамлакатда норозилик намойишлари юзага келгани билан эсда қоларли бўлди. Хусусан, Ироқда амалдаги ҳукумат иқтисодий ислоҳотларни мваффақиятли амалга ошира олмагани ва коррупция ботқоғига ботиб қолгани халқни кўчага чиқишга мажбур қилган бўлса, Гвинеяда президентни учинчи муддатга қайта сайлаш учун мавжуд конституцияга ўзгартириш киритиш истаги халқ норозилигига сабаб бўлди. Испания Каталониясида референдум натижасида аксар каталонияликлар мамлакат Испаниядан озод бўлишини ёқлаб овоз берди. Аммо Испания ҳукумати референдум натижасини тан олмади ва каталониялик сиёсий фаолларни қатағон қилишни бошлади. Натижада Каталония вице-президенти Оруэлл Жункерас аҳолини исёнга тайёрлаганликда ва давлат мулкини сарф этишда камомадга йўл қўйганликда айбланиб 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, бошқа сиёсий фаоллар турли муддатга қамоқ жазосига ва жарималарга тортилди.

    Фото: Google Photos

    2018 йилдан бери Бельгияда истиқомат қилаётган Каталония генералитетининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон испан ҳукуматининг қатағон сиёсатини ваҳшийлик деб атади. Каталонлар эса ҳамон мустақиллик сари интилишда давом этмоқда.

    9. Ҳурматини тиклайдиган АҚШ

    Нью-Йоркнинг собиқ ҳокими миллиардер Bloomberg ахборот агентлиги раҳбари Майкл Блумберг Демократик партиядан номзодини 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига қўйганини эълон қилди. Майкл Блумберг ўз чиқишида айнан у президент Дональд Трампни 2020 йилдаги сайловда мағлуб эта олишини билдирди. Блумберг «Трампни мағлуб қилиш ва Американи қайта тиклаш» сайлов кампанияси шиори сифатида танлади.

    Майкл Блумберг.

    Майкл Блумберг.
    Фото: AP

    Майкл Блумберг айни пайтда 53 миллиард долларга яқин маблағ эгаси ҳисобланиб, бу Трамп миллиардларидан 17 баробар кўп деганидир. У 2020 йилда сайловда ғалаба қозонса, Трамп бой берган АҚШ имижини халқаро миқёсда ишончли ҳамкор сифатида қайта тикламоқчи. Халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этмоқчи ва айниқса халқаро иқлим ўзгаришларини назорат қилиш шартномасида иштирок этмоқчи. Кўрамиз, вақт олий ҳакам дейишади.

    10. Британияни парчалаётган Brexit

    Англияда декабрь ойида ўтказилган сайловда консерваторлар партияси лейбористларни мағлубиятга учратди. Борис Жонсон етакчилигидаги ҳукумат Brexit сари қатъий тарзда ҳаракат қилишини билдирди. Британия парламентида Brexit’чиларнинг ғалаба қилиши натижасида Шотландия ва Шимолий Ирландияда Европа Иттифоқи таркибида қолиш истагини билдирган сиёсий кучларни иккига бўлиб юборди ва ҳаттоки мустақилликка интилаётган тарафларни ҳам ҳаракатга келтирди.

    Фото: Google Photos

    Иқтисодиёт борасида Brexit фунт стерлинг қиймати валюта бозорида қадрсизланиши, Европа бозорларига инглиз маҳсулотлари бож орқали киритилиши, ишчи кучи эркин ҳаракат қила олмаслиги каби муаммоларни келтириб чиқариши тайин. Бундан ташқари, сайёҳлик марказларидан бири бўлган Британия сайёҳлик бизнесида йўқотишларни бошидан кечириши мумкин. Британияга келаётган сайёҳларнинг 70 фоизга яқини Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси эканлиги инобатга олинса, Brexit Жонсонга қанчага тушишини тахмин қилиш қийин эмас.

    Жаҳонгир Эргашев

    31.12.2019, 08:31   Изоҳ (0)   54611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистоннинг технологик стартаплари 14,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилди

    31.12.2019, 07:20

    Донбассда 2 йил ичида илк марта асирлар алмашилди

    31.12.2019, 06:13

    Ким Чен Ин Шимолий Корея халқининг турмуш даражасини оширишга интилишини билдирди

    30.12.2019, 23:13

    Twitter’дан Трампнинг маълумоти импичмент учун асос бўлган хабар етказувчининг исми келтирилган ретвити йўқолиб қолди

    30.12.2019, 22:55

    Bek Air Олмаотадаги авиаҳалокатга бошқа бир самолётнинг изи сабаб бўлганини тахмин қилмоқда

    30.12.2019, 22:36

    ОАВ: Туркияда тахминан 150 нафар ИШИД террорчиси қўлга олинган

    30.12.2019, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.