Туркияда йирик антитеррористик операция доирасида 147 киши қўлга олинган. Бу ҳақда Anadolu нашрига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар ИШИДга алоқадорликда гумонланмоқда. Операция Туркиянинг 10 та ҳудудида, шу жумладан, Анқара ва Истанбулда ўтказилган.
Хабар берилишича, қўлга олинганлар орасида 60 нафардан ортиқ ироқлик, икки нафар суриялик ва бир нафар марокашлик бор. Яқин вақт ичида яна 50 кишини қўлга олиш режалаштирилмоқда. Уларнинг кўпчилигини хорижлик фуқаролар ташкил қилади.
Аввалроқ Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу 2019 йилда Туркия ИШИД тарафдори бўлган 800 нафар хорижликни ўз ватанига депортация қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)