• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Темир йўл транспорти йўловчиларининг юки ва валютасини божхона назоратидан ўтказиш тартиби тасдиқланади

    Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳужжат билан темир йўл вокзаллари ва станцияларида божхона назорати зоналари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиши ва белгиланиши кутилмоқда.

    Божхона назорати зонасига йўловчиларни киритиш (божхона назорати зонасидан йўловчиларни чиқариш) уларда белгиланган шаклда тўлдирилган (расмийлаштирилган) йўловчи божхона декларацияси, шахсни тасдиқловчи паспорт ва йўловчининг чипта ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда қатъий равишда божхона расмийлаштирувининг белгиланган жойларида амалга оширилади.

    Божхона назорати зонасида поездларни қабул қилиб олиш, жўнатиш ва уларни техник тайёргарликдан ўтказиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган чегара олди станциялари ходимларининг бўлиб туриши ва ўз функсионал мажбуриятларини бажариши божхона органига тақдим этилган рўйхатлар асосида амалга оширилади. Темир йўлда хизмат кўрсатувчи ходимлар божхона назорати зонасига кириши тегишли гувоҳномалар ва кўкрак белгилари бўйича хизмат йўли орқали келишилган ҳолда амалга оширилади.

    Йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этишни ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни таъминлайдиган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари божхона назорати зонасига хизмат йўли орқали тегишли гувоҳномалари мавжуд бўлганда кириши мумкин.

    Жўнаб кетаётган ва кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш, мазкур қоидага кўра, ўрнатилган тартибда божхона назоратдан ўтиш жойларидаги махсус хоналарда (кўрикдан ўтказиш жойлари), шунингдек, алоҳида ҳолларда йўловчи поездларнинг тўхтаб туриш жойларида амалга оширилади.

    Алоҳида ҳолларда божхона чегараси орқали йўловчи вагонларида ҳаракатланаётган фуқаролар ва уларнинг қўл юки, багажи (кузатиб бориладиган), валюта ва валюта бойликларини божхона назорати темир йўл раҳбарияти билан келишилган ҳолда чегара олди темир йўл станция (вокзал)ларида амалга оширилиши мумкин.

    Йўловчиларга тегишли багажнинг божхона расмийлаштируви темир йўл вокзаллари, станцияларнинг махсус ажратилган жойларида ёки божхона органи томонидан белгиланадиган бошқа жойларда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

    Йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона кўздан кечируви ва божхона кўригининг барча турлари учун вақт меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, божхона назорати ва расмийлаштирувидан сифатли ва ўз вақтида ўтказиш мақсадида божхона органлари темир йўлнинг жойлардаги таркибий тузилмалари билан биргаликда ўзаро ҳаракат тартибини белгилайдилар ва бу қоидалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

    а) темир йўл чегара олди станцияларида туриш давомийлиги божхона органлари билан келишилган ҳолда тўлиқ ҳажмда божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш учун етарлилик тамойилига кўра, хавфсиз йўлларда темир йўл томонидан белгиланади ва бунинг учун жўнаш пунктларида йўловчиларни божхона расмийлаштируви поезднинг чегара олди станциясига кириб келиши вақтида бошланиши ва поездларнинг ҳаракатланиш графигига кўра жўнаб кетишга 5 дақиқа қолганида тугаши лозим ва бу тўғрисида поезд бригадири ёки темир йўл вокзалларида, станцияларда ва темир йўл чипталарини сотиш вақтида темир йўл йўловчиларни огоҳлантиради;

    б) божхона органлари томонидан тақдим қилинган маълумот асосида вокзал ва ҳаракатланувчи составдаги йўловчиларга келгусидаги божхона назорати (вақти ва бошланиши) ва божхона қоидаларининг асосий тартиблари тўғрисида маълум қилиш;

    в) божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун белгиланган вақт меъёрлари:

    • битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш вақти 1,5 дақиқа давомида амалга оширилади, бошқа асосли ҳолларда мазкур муддат божхона органи томонидан узайтирилиши мумкин;
    • йўловчиларнинг шахсий кўрикдан ўтказиш вақти 30 дақиқа давомида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади;
    • битта багажнинг божхона кўриги ва/ёки божхона кўздан кечируви 10 дақиқа ва алоҳида кузатиб бориладиган багаж эса 20—30 дақиқа давомида амалга оширилади.
    Бошқа асосли ҳолларда божхона кўриги ва/ёки божхона кўздан кечирувининг амалга ошириш давомийлиги мутасадди идора вакиллари билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.

    Йўловчилар, бригада аъзолари, уларнинг қўл юки, багажи, валютаси ва валюта бойликларининг божхона расмийлаштируви божхона назорати зонасида белгиланган тартибларга асосан амалга оширилади. Божхона расмийлаштируви жойларида йўловчилар ва поезд бригадаси аъзоларининг қўл юки назоратнинг техник воситалари ёрдамида текширувдан ўтказилади. Божхона органлари томонидан божхона қонунчилигига мувофиқ божхона назоратининг соддалаштирилган шакллари қўлланилиши мумкин.

    Йўловчилар, шунингдек, поезд бригадаси аъзоларининг багажи, қўл юки ва бошқа бойликларини божхона расмийлаштируви божхона органи томонидан белгиланган шаклда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясининг электрон шаклдан чоп этилган ёки қоғоз шаклидаги 2 та нусхасини расмийлаштирган ҳолда божхона расмийлаштируви жойларида амалга оширилади. Йўловчи божхона декларациянинг битта нусхаси йўловчи ёки поезд бригадасида қолади, бошқа нусхаси эса расмийлаштирув жойининг божхона органида сақланади.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келиб тушган йўловчилар ва поезд бригадаси аъзолари белгиланган шаклдаги йўловчи божхона декларациясининг 2 та нусхасини тегишли бандларини тўлдирган ҳолда божхона органига тақдим этиш йўли билан божхона расмийлаштирувидан ўътадилар, бунда биринчи нусха расмийлаштирувдан кейин божхона органида қолади, иккинчиси эса тўлдирган шахсда қолади.

    Агар божхона чегарасини кесиб ўтаётган ёки божхона назорати зонасида бўлиб турган бирор шахс (йўловчи, хизмат кўрсатувчи персонал ёки сменали ташкилот ходими) ўзида божхона қонунчилигининг бузилишига сабаб бўладиган товарларни ёки бошқа предметларни сақлаган ҳолда уларни божхона органларига тақдим этмаётганлиги борасида шубҳа туғилса, амалдаги қонун-ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шахс шахсий кўрикдан ўтказилади.

    Божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтган йўловчилар ўтиб кетаётган поезд станцияга келгунига қадар божхона назорати зонасида бўладилар ва божхона назорати зонасини асоссиз тарк этишларига йўл қўйилмайди.

    Қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўриндиқлар орасидаги ўтиш жойларида, тамбурлар, ҳожатхоналар, йўлакчалар ва вагон майдончаларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

    Ҳар бир йўловчи темир йўл транспортида ўзи билан битта чипта бўйича кўпи билан 36 кг.дан ошмаган қўл юкини олиб ўтиши мумкин.

    Қуйидагилар қўл юки ёки багаж ҳисобига кирмайди: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг амалда бўлган қарори билан белгиланган жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормаларидан ортиқ бўлган товарлар (ҳар қандай товар белгиланган норма ва/ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади).

    Оғирлиги (36 килограмм) ва ўлчамлари (учта ўлчам бўйича 180 сантиметрдан ошадиган (100 х 30 х 50) белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган қўл юки почта-багаж вагонида ташиш учун топширилади.

    Багажни ташишга кўра бир жой оғирлиги 80 килограммдан зиёд, узунлиги эса 3 метрдан ортиқ юк ва буюмлар қабул қилинмайди. Вазни 80 кг дан ортиқ бўлган бўлинмайдиган жойлар (музлатгич, газ плиталари ва бошқалар) багаж ташишга, яъни йўловчи ташиш поездида ҳар бир расмийлаштирилган жойга бир бирлик миқдоридаги чипта бўйича қабул қилинади.

    Багажни қабул қилиб олиш ва топшириш бўйича операцияларни амалга оширадиган станциягача ва чиптага кўра йўловчининг борадиган манзилидан узоқ бўлмаган жойгача ташилади. Йўловчи багажни олдиндан ташиб ўтишга топшириши ҳам мумкин.

    Багаж сифатида ташиб ўтишга ўз ўлчамлари, қадоғи ва хусусиятларига кўра бошқа багажга зиён етказмаган ҳолда қийинчиликсиз багаж вагонига топширилиши мумкин бўлган нарсалар ва предметлар қабул қилинади.

    Битта йўловчи ҳужжати (чипта) бўйича топширилган багажнинг умумий оғирлиги 200 кг.дан ошмаслиги лозим. Битта йўл ҳужжати (чиптаси) бўйича бир нечта йўловчи гуруҳ бўлиб юрганида кўрсатилган мейёр мос равишда гуруҳ иштирокчилари миқдорига қараб оширилади.

    Битта йўловчи учун ҳақиқий бўлган йўловчи ҳужжати бўйича оғирлиги 200 килограммдан ортиқ бўлган багаж тақдим этилса, бундай ташишга багаж вагонида бўш ўринлар мавжуд бўлганида темир йўл томонидан рухсат берилади, бироқ бошқа йўловчиларнинг багажини ташишга зарар етказмаган ҳолда ва меъёрдан ортиқ бўлган жойларга темир йўлда йўловчи юкларини ташиш таърифлари бўйича ҳақ тўлаш орқали амалга оширилади.

    Қўл юки сифатида божхона назоратидан ўтмаган ва йўловчилар соғлиғига зарар етказиши ёки уларни зарарланиши мумкин бўлган буюмлар, шу билан бирга бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган хавфли моддалар ва буюмлар йўловчи вагонларда ташилишига йўл қўйилмайди.

    Божхона органлари тақдим этган маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган йўловчилар учун қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги ахборот кўрсатилган эслатмалар ишлаб чиқади ва ахборот пештахталарига жойлаштирилади. Темир йўл чипталарини сотиш жойларида, темир йўл вокзалларида ва станцияларида йўловчиларни бу тўғрисида хабардор бўлишини таъминлайди.

    Йўловчиларнинг валютаси, валюта бойликлари ва қўл юкини божхона назоратидан ўтказишни амалга ошириш учун йўловчи поездларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги 489-сонли қарорининг 1-иловасида кўрсатилган станцияларда келишилган ҳаракат жадвалига мувофиқ йўловчи поездларнинг тўхташини таъминлайди.

    Хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан кириб келаётган темир йўл составларини бунинг учун кўзда тутилган божхона назорати зоналаридаги темир йўлларига белгиланган станция ва вокзалларга етказилишини таъминлайди.

    Бир вақтнинг ўзида битта станцияга икки ва ундан ортиқ поезднинг кириб келиши ёки чиқиб кетишини истисно қиладиган йўловчилар поездлари ҳаракати графигини ишлаб чиқади.

    Кўзда тутилмаган тўхташларни ва тезликнинг камайишини истисно қиладиган чораларни кўради (форс-мажорлидан ташқари), кетиш йўлида поездлар ҳаракатланганда йўловчиларнинг тушиб қолиши-ўтириши ва товарларнинг юклаб ортилиши-юклаб туширилишига йўл қўймасликни таъминлайди.

    Йўловчиларни божхона расмийлаштируви жойларида банк хизматлари ва валюта алмаштириш шохобчалари фаолият кўрсатиши учун алоҳида хоналар ажратади.

    Вокзал ва станцияларда йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, йўловчилар учун юк ташувчилар ва перрон назоратчилари сифатли хизмат кўрсатишини ташкиллаштиради.

    Йўловчилар томонидан ташилаётган қўл юки ёки багажни тортиш учун станциялар (вокзаллар)да тарозилар ўрнатилади. Йўловчилар томонидан бундай тарозилардан бепул фойдаланилади.

    Йўловчиларнинг ортиқча қўл юкини ташиш учун йўловчи ташиш поездлари таркибига қўшимча багаж вагонлари киритилишини таъминлайди.

    Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этган ҳолда, ўз ваколатлари доирасида Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўзаро бир-бирига ёрдам бериши лозим.

    30.12.2019, 17:53   Изоҳ (0)   11548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазирига ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни камайтириш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди

    30.12.2019, 17:37

    Ўзбекистонда БАА резидентлари учун визасиз режим жорий этилади

    30.12.2019, 17:23

    Шавкат Мирзиёевнинг Италияга ташрифи ташкил этилади

    30.12.2019, 17:09

    Вашингтонда Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг инглиз тилидаги талқини тақдимоти ўтказилди

    30.12.2019, 16:53

    Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

    30.12.2019, 16:24

    Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилди

    30.12.2019, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.