2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун мамлакатга келган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режимни жорий этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти томонидан 28 декабрь куни имзоланган фармонда айтилади.
Ҳужжатда айтилишича, БАА резидентлари виза ҳужжатларини тақдим этади, уларнинг амал қилиш муддати камида 90 кун бўлиши керак.
Чет эл фуқаролари БАА резиденти мақомини олишлари учун улар хусусий компанияда ёки амирликнинг давлат секторида ишлашлари, мамлакатда бизнес билан шуғулланиб ёки кўчмас мулк сотиб олиши лозим.
Март ойида Ўзбекистон БАА фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этган эди.
Изоҳ (0)