Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри суди дунёдаги илк ирсий модификацияланган болалар туғилишини маълум қилган биолог Хэ Цзянькуйни уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилди ҳамда уч миллион юан (430 минг доллар) жаримага тортди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Хэ Цзянькуйга ушбу тажрибани ўтказишга ёрдам берган икки ҳамкасби ҳам икки ва бир ярим йилга қамалган. Уларга, шунингдек, 500 минг ва бир миллион юан (70 ва 140 минг доллар) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Суд Хэ Цзянькуй ва унинг ҳамкасбларини бу учта генетик жиҳатдан ўзгартирилган болаларнинг туғилишига олиб келган инсон эмбрионининг генларини ноқонуний тартибга солишда айбдор деб топди.
Судда қайд этилишича, олимлар врачлик малакасига эга бўлмаган ҳамда тажрибада иштирок этиш учун кўнгиллиларни танлаб олиш учун этика бўйича комиссия сертификатини қалбакилаштирган. Судьянинг фикрича, олимларнинг ҳаракатлари «шахсий манфаат ва фойдани кўзлашдан бошқа нарса эмас».
2019 йилнинг январь ойида Хитойда ДНКси ўзгартирилган болалар туғилгани ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланганди.
Изоҳ (0)