Навоийда Янги йил байрами арафасида 2017 йилда туғилган Файзбек ва 2019 йилда туғилган Эъзозага ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати «Дарё» га хабар берди.
29 декабрь куни соат 11:48 да Навоий вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига Навоий шаҳри Меъморлар кўчаси 40-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Р.Б. хонадонида 2 нафар ёш фарзанди қулфланиб қолганлигини айтиб амалий ёрдам сўраб мурожат қилди.
Мазкур мурожаатга асосан соат 11:54 да воқеа жойига масъул навбатчи катта лейтенант Ж.Шаропов раҳбарлигида қутқарув отряди зудлик билан этиб бориб, махсус гидравлик қайчи ёрдамида ичкаридан қулфланиб қолган хонадон эшигини очиб ва уй ичида қолиб кетган 2 ёшли Файзбек ва бир ёшга тўлмаган Эъзоза ота-онасига соғ-саломат топширилди.
Изоҳ (0)