• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда автомобиль сотиб олиш учун пул тўлаган фуқаролар бир ҳафтадан буён автосалонда тунамоқда

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи «Diyora orzu trans» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўткир Шариповдан жабр кўриб, 20 ойдан 60 ойгача бўлган муддатга кредит асосида автомобиль сотиб олишни орзу қилган, аммо айтилган муддат ўтса-да, автомобиль ололмаётган фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

    Мазкур ҳолатни «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев ўрганди.

    «Diyora orzu trans» МЧЖ томонидан фуқаролар билан тузилган шартномага кўра, автомобиль нархининг 50 фоизи ва ундан кўп қисмини тўлаганлар учун ойлик 1.2 фоизлик устама билан 20 ой муддатга автомобиль бериш кўзда тутилган. Бунда шартнома асосида автомобилни етказиб бериш муддати 80 иш куни қилиб белгиланган. Худди шундай, автомобиль қийматининг 25 фоизи ва ундан кўп қисмини тўлаган фуқароларга 40 ой муддатга 1.1 фоизлик кредит асосида 45 иш кунида автомобиль етказиб бериш ёзилган. Шунингдек, бошланғич тўловсиз, шартномани рўйхатга олиш учун бир миллион сўм тўлов асосида автомобиль жами қийматига ҳар ой 1.1 фоизлик устама тўлови асосида 60 ойга автомобиль бериш кўзда тутилган. Бунда автомобиль етказиб бериш муддати 240 иш кунини ташкил қилиши белгиланган.

    «Дарё»га мурожаат қилган фуқароларнинг таъкидлашича, «Diyora orzu trans» МЧЖга Самарқанддан ташқари, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятида яшовчи фуқаролар ҳам 15 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача тўлов қилган.

    – Мен 60 ойлик кредит асосида бошланғич тўлов сифатида 5 миллион сўм тўлаганман. Шу ойда машинам чиқиши керак эди. Аммо бугунги кунга келиб автосалонда на унинг эгаси бор, на ишчи ходимлари, — дейди бухоролик фуқаро.

    – Cobalt олишга келишгандим. Аммо менга Cobalt бера олмайман, — деди. «Машина керак эмас», — дедим. У бўлса «менга яна 5 миллион беринг, 2 кунда машинангизни чиқарамиз» — деб айтди. Мен унга ишониб яна 5 миллион сўм берибман. Кейинчалик билсам, мен берган пулларни бошқаларга олган қарзи учун 500 минг сўмдан тарқатган экан. Менинг 12 миллион сўм пулим кетди. Қолганларнинг 35-40 миллион сўм пулини олган. Улар 40 ойликка тўлаган.

    Автомобиль олмоқчи бўлган фуқароларнинг таъкидлашича, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам мурожаат қилган. Мурожаати ҳақида МЧЖ раҳбарига ҳам айтган. 25 декабрь куни соат 16:00 да «Diyora orzu trans» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўткир Шарипов фуқаролар билан учрашиб, уларнинг масаласини ҳал қилишга келишиб олган.

    Мазкур мурожаат юзасидан фуқаролар билан учрашган Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими бошлиғи Наби Эгамбердиев ҳақиқатда фуқароларнинг аризалари қабул қилинганлиги, ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

    «Diyora orzu trans» МЧЖдан автомобиль олмоқчи бўлган Раҳима Жўраеванинг таъкидлашича, автомобиль олиш учун Ўткир Шариповга 4200 доллар пул берган. Аммо бугунги кунда барча фуқаролар каби у ҳам пулини қайтариб олиш илинжида юрибди.

    – Россияда ишлаётган укамнинг юборган пулига автомобиль оламиз деб тўлагандик. Аммо бугунги кунда алданиб қолдик, — дейди Раҳима Жўраева. – Ўткир Шариповнинг қўл телефонига туша олмаймиз. Фақат турмуш ўртоғи орқали гаплашяпмиз. «4 январь куни ҳамма билан гаплашиб оламиз» — деган. SMS ёзсангиз ўзи қайтиб чиқади.

    «Diyora orzu trans» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўткир Шариповга қўнғироқ қилдик. Аммо телефонига туша олмадик. Шу сабабли Ўткир Шариповнинг қўл телефонига мурожаат тушганлиги, мазкур мурожаат юзасидан гаплашиб олишимиз лозимлигини билдириб SMS юбордик.

    SMS хабарномадан сўнг, Ўткир Шарипов автомобиль олиш учун кредит тўловини амалга оширган фуқарога қўнғироқ қилиб, қайси журналист келганлигини сўради. Шу орада фуқаро Ўткир Шариповни «Дарё» мухбири билан улаб берди.

    – Мен одамларнинг пулини олиб қочиб кетганим йўқ. Самарқанддаги 30 нафарга яқин одамларга машина чиқариб берганман. Ҳозир гапимни яхшилаб эшитинг. Бу нарсани чиқаришдан олдин яхшилаб ўйланг. Бу одамлардан иккитасининг шартнома муддати етиб келмаган бўлса, қолган ҳеч қайсисининг шартнома муддати етиб келмаган, — дейди Ўткир Шарипов.

    – Биз «Халқ банк»идан 10 тадан ошиқ машинамизни қўйиб кредит оламиз деб турган вақтда бир-иккитаси «агетация» қилиб бизнинг банкимизни ҳам тўхтатиб қўйди. Тадбиркорнинг мол-мулки бўлса, тадбиркор мана шунақа вазиятга тушса унга банк ёрдам бериши керак. Нотариусда битта машинамиз кеч қолганлиги сабабли ўзимизнинг айбимиз билан кредит масаласи 5 январга қолдирилди. Ҳозир бизни машинларимиз ҳам етарли, фуқаролар билан олди-берди қиламиз, биз улардан қочиб юрмаймиз. Ҳамма имкониятимиз етарли.

    Суҳбат жараёнида Ўткир Шариповдан автосалондаги ишчи ходимлар йўқлиги ҳақида сўраганимизда, уларни бир-иккита «шантажчи аёллар» келиб қўрқитганлиги учун қочириб юборганини таъкидлаб, тадбиркор сифатида жанжал қилганларнинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилишини билдирди.

    – Жанжал чиқарганларнинг ҳаммасининг устидан ариза бераман. Ҳозир бир-иккита жойдан пулларимни олай. Лекин қонуний олиб қарасангиз, шартнома асосида бериладиган бўлса мен тузилган шартноманинг бирортасини бузганим йўқ ва бирортасининг муддати етиб келмаган, - дейди Ўткир Шарипов. – Сиз бу нарсанинг тагига етмасдан мақола чиқаришга ҳаққингиз йўқ. Ҳозир йўлдан қайтдим, Андижонга кетаётган эдим. Бориб ҳар биттаси билан бирма-бир гаплашиб шартнома асосида уларнинг ишини тўғирлаб жойига қўямиз. Ҳозир Қамчиқ довонидаман, соат 15:00 атрофида Самарқандга бориб сиз билан кўришаман.

    Мазкур суҳбатдан сўнг Ўткир Шарипов яна қайта қўнғироқ қилиб, «Дарё» мухбирини ким чақирганлигини сўраган.

    – Ким олиб борди бу мухбирни, ким чақирди. Ҳозир уни чиқаришга ҳаққи йўқ. Шартнома асосида мен билан суҳбатлашиб кейин чиқариши керак. Улар ариза ташлаган бўлса тергов бўлади. Ҳозир ўша нарсани қилмаса, банкдан кредит олиб ҳаммага пулни тўлардим. Соат 15:00 га Самарқандга етиб бораман, - деган Ўткир Шарипов.

    21 декабрь кунидан буён автосалонда тунаб қолаётган фуқаролар автосалонда турган 5 та Tracker автомобилини қўриқламоқда. Бегона олдамлар келиб машинани олиб кетмоқчи бўлган. Аммо фуқаролар нотаниш кишига автомобилни бермаган. Уларнинг мазкур ҳолат бўйича прокуратурага қилган мурожаати ҳамон ўрганилмаган.

    – Бизларни бу ерда ушлаб турган нарса мана шу — 5 та Tracker автомобили. Агар уни ҳам бирортаси олиб кетса биз пулимизга куямиз, - дейди Дилшод Усмонов. –  Автосалон ҳам ижарага берилган экан. Ижарачини автосалоннинг эгаси ҳам тополмай юрибди. Кечки пайт 10-15 киши бўлиб шу ерга ётяпмиз. Бизга Ўткир Шарипов керак. У пулларимизни қайтариб берса бўлди. Бошқа даъвомиз йўқ.

    25 декабрь куни фуқаролар билан суҳбат қуриб кетганимиздан сўнг, орадан икки соатга яқин вақт ўтиб Ўткир Шарипов бизга қўнғироқ қилиб, Москвадан юристи келаётганлиги, у билан биргаликда биз билан гаплашиб олмоқчилигини билдирди.

    – Фарҳод ака, ҳозир юристим учиб келяпти. Самолётда уни кутиб олай, соат 15:00 да у билан бирга бораман. Ака одамларни аризасига қараб бирор нима чиқарманг. Ҳали ҳаммасини шартнома муддати бор. Бирор нима чиқариб юборманг. Бир-биримизга ака-ука бўлиб юрайлик. Яхши нарса эмас буни чиқариб юбориш. Буни чиқариб юборсангиз ҳаммага минус бўлади. Юристим ҳозир Москвадан учиб келяпти. Ҳозир соат 13:00 да қўнади. Мен уни олиб бораман ва ким қонуний ким ноқонуний иш қилган ҳаммасининг тагига етамиз, — дейди Ўткир Шарипов.

    Аммо ушбу суҳбатдан сўнг орадан икки кун ўтган бўлишига қарамасдан Ўткир Шарипов на биз билан ва на фуқаролар билан учрашгани йўқ.

    29.12.2019, 12:15   Изоҳ (0)   91452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқароси Малайзиядаги клиникада вафот этди

    29.12.2019, 11:45

    Тошкент вилоятида ўтган йиғилишда 9 нафар ички ишлар ходими ишдан олинди

    29.12.2019, 10:47

    Қашқадарёда 102 ёшли онахон ва 105 ёшли отахонга фуқаролик паспорти топширилди

    29.12.2019, 09:59

    Ўзбекистондаги хорижий олий ўқув юртларида таълим олиш учун белгиланган шартнома миқдорини мақбуллаштириш чоралари кўрилади

    29.12.2019, 09:38

    Алимент пулини кеч тўлаган қашқадарёлик ота 2020 йилни қамоқда кутиб оладиган бўлди

    28.12.2019, 23:55

    Ўзбекистонда «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

    28.12.2019, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.