Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» масканида хизмат ўтаётган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи, Фарғонанинг Қўштепа туманида яшовчи У.Б. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобили тўхтатилиб, текширувдан кўтказилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати маълум қилди.
Автомобилнинг юкхонасида ҳайдовчи ва унинг шериги, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи И.Ш.га тегишли 27 дона 16 талик салют, 278 дона7 талик салют, 416 дона «Золотой песок» ва 53400 дона «Британик» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.
Изоҳ (0)