Футбол бўйича Англия Премьер лигаси 20-турининг марказий ўйинида 29 декабрь, якшанба куни Лондоннинг икки клуби — «Арсенал» ҳамда «Челси» ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида «тўпчилар» етакчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Калум Чемберс узатган тўпни Кепа Аррисабалага қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 83-дақиқага келиб «аристократлар» ярим ҳимоячиси Жоржиньо ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 4 дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳужумчиси Тэмми Абраҳам жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Челси» Лондон дербисида «Арсенал» устидан кичик 2:1 ҳисобида устун келди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «кўклар»нинг очкоси 35 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 24 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
20-тур баҳси
29 декабрь, якшанба
«Арсенал»—«Челси» 1:2
Голлар: 1:0 — 13 Обамеянг, 1:1 — 83 Жоржиньо, 1:2 — 87 Абраҳам«Арсенал»: Лено, Мэйтленд-Найлз, Чемберс (Мустафи, 23), Давид Луиз, Ўзил (Уиллок, 76), Гундузи, Торрейра, Нелсон (Пепе, 86), Ляказетт, Обамеянг, Сака
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Томори (Лэмпти, 59), Эмерсон (Жоржиньо, 34), Маунт, Ковачич (Хадсон-Одои, 70), Виллиан, Канте, Рюдигер, Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Гундузи (10), Маунт (30), Канте (30), Рюдигер (34), Давид Луиз (47), Жоржиньо (55), Торрейра (73), Ляказетт (77), Мэйтленд-Найлз (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)