Дортмундликлар «Зальцбург» клубидан 19 ёшли тўпурарни сотиб олди.
Эрлинг Ҳоланд «Боруссия» клуби билан 2024 йил ёзига қадар шартнома имзолади. Ҳоланд 3 январь куни немис клуби сафига қўшилади. У 4 январь куни жамоа билан бирга Испаниядаги йиғинга йўл олади.
Қайд этиш жоиз, Ҳоланд жорий мавсум Чемпионлар Лигасида 6 та ўйинда 8 та гол уришга эришди. Тўпурарлар пойгасида фақат 10 та гол урган Роберт Левандовскидан ортда қолмоқда.
«Боруссия» футболчи учун «Зальцбург»га 30 миллион евро тўлагани айтилмоқда. Унга «Манчестер Юнайтед», «Лейпциг» каби клублар ҳам даъвогарлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)