Бразилиялик ҳужумчи Габриэль Жезус «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин, деб ёзмоқда The Аthletic журналисти Сэм Ли.
Унинг ёзишича, 2020 йил ёзида клубни тарк этиш учун асосий номзод Жезус бўлиб турибди. «Сити» раҳбарияти таркибни янгилаш ниятида Жезусни сотиб юбориши кутилмоқда.
Бундан ташқари жамоанинг ҳимоя чизиғида ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлади. Жумладан, Николас Отаменди ва жароҳатларга мойил бўлган Бенжамен Менди ҳам «шаҳарликлар» сафидан кетишга номзодлар қаторидан ўрин олган.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» айни дамда АПЛда 19 та ўйин ўтказиб, 38 очко билан учинчи ўриндан жой олиб турибди.
Гвардиола шогирдлари 20-тур учрашувини «Шеффилд Юнайтед»га қарши ўтказади. Беллашув 23:00 да бошланиши белгиланган.
Изоҳ (0)