Леонарду Жардим билан хайрлашган «Монако» жамоага янги бош мураббий тайинланганини эълон қилди.
Унга кўра, князликларни 2022 йил июнига қадар испаниялик 42 ёшли мутахассис Роберто Морено бошқариб боради.
Қайд этиш жоиз, Морено бироз вақт муқаддам Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганди. Роберто Луис Энрикенинг оилавий шароити сабаб (қизининг касаллиги) унинг ўрнини вақтинчалик эгаллаганди. Энрике эса 2019 йил ноябрида ўз ўрнига қайтди.
Маълумот учун, Морено бунгача «Сельта», «Барселона» ва «Рома» клубларида Луис Энрикега ёрдамчилик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)