«Реал» собиқ ҳужумчиси Уго Санчес мадридликлар ҳужум чизиғини кучайтира оладиган футболчи ҳақида гапирди.
«Менинг фикримча, «Реал»да иккита таркиб бўлиши керак ва шунга яраша иккита марказий ҳужумчи ҳам. Мен анчадан буён Ҳарри Кейнни кузатиб бораман.
Мен уни 200 миллион евро сарфлаб бўлса ҳам олиб келган бўлардим. Роналдунинг нархи ҳам қиммат эди, бироқ у клубга қанчалик фойда келтирганини яхши биласиз. Бироқ Флорентино Перес («Реал» президенти —изоҳ «Дарё») ва унинг нималарга қодирлигини билган ҳолда ишончим комил, унда қандайдир режа бор.
Роналду кетганидан кейин Карим Бензема ўзига «тўққизлик» ролини олди, бироқ унга менда бўлгани каби Эмилио Бутрагено етишмаяпти.
Йовичга келадиган бўлсак, у ёмон футболчи эмас, аммо «Реал»га ҳозирнинг ўзида кучли ҳужумчи керак. Ва Кейн менинг назаримда, айнан ўша футболчи», — дейди Санчес.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)