Қозоғистонда 27 декабрь куни тонгда Bek Air авиакомпаниясининг Fokker-100 самолёти иштирокида авиаҳалокат юз берди — самолёт Олмаота аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида баландликни йўқотиб, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли иморатга бориб урилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 35 киши тан жароҳати олган — жабрланувчилардан 22 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)