Сурия ҳукумати мамлакатдаги нефть ресурслари талон-торож қилинганлиги сабаб АҚШга қарши даъво аризасини киритиш ниятида. Бу ҳақда Сурия президентининг маслаҳатчиси Бусейн Шаабан маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Маслаҳатчининг сўзларига кўра, ҳозирда халқаро даражада қандай қонуний чора кўрилиши мумкинлиги ўрганилмоқда.
«Биз Сурия нефтлари талон-торож қилингани устидан Вашингтонгга қарши даъво ишини тайёрламоқдамиз», — дейди Шаабан.
Октябрь ойида Дональд Трамп Суриядан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш фонида у ердаги объектларни қўриқлашни давом эттириш режасини билдирганди. Мазкур баёнот Сурияда ўтказилган «Тинчлик булоғи» ҳарбий операцияси вақтида маълум қилинганди. Кейинроқ эса Вашингтон Суриядаги иштирокини янада кучайтириш режасини ошкор этди.
Изоҳ (0)