Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан 25 миллион сўмлик пиротехника воситалари ушлаб қолинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд тумани «Ҳаймари боло» МФЙда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур маҳаллада яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро А.Ф. Манучер исмли шахсга қиймати 25 миллион сўмлик 380 қути, умумий ҳисобда 22 941 дона пиротехника воситасини ўзаро келишиб сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ушлаб қолинган пиротехника воситалари холислар иштирокида далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ФМБ томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)