Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Бу ҳақда у «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.
Илҳом Неъматовнинг сўзларига кўра, уч йил аввал экспертлар Марказий Осиёни турли сиёсий, иқтисодий, гуманитар, экологик муаммолар клуби деб атар эди. Улар мазкур муаммолар клуби бир кунда Марказий Осиёдаги қарама-қаршиликларни юзага келтириши мумкинлигини айтар эди. Чунки Ўзбекистон бирорта қўшни давлат билан ўз чегараларини делимитация ва демаркация қилмаган эди. Шунинг учун Ўзбекистон Президенти ўз бошқарувининг дастлабки кунларидан давлат чегараларини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.
Илҳом Неъматовнинг қайд этишича, Президентнинг очиқ, конструктив ва келишувга асосланган сиёсати туфайли кўплаб муҳим, жумбоқли ва мураккаб масалаларга ечим топишга муваффақ бўлинди. Бу муаммолар кўплаб йиллар давомида Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан ҳакморлиги йўлида тўсиқ бўлган.
Изоҳ (0)