Қорақалпоғистоннинг жанубий туманларидан бирида икки йигит балоғатга етмаган қизни зўрлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлими катта прокурори Алфия Бисенова маълум қилди, дея хабар беради «Huquq.uz».
1993 йилда туғилган Бегзод Эргашев ўзининг ҳали балоғатга етмаган севган қизини Ойбек Ҳайитовнинг бўш турган уйига чақиради. Дастлаб Бегзод дўстлари Ойназар Муратов, Ойбек Ҳайитов ва Шоҳрух Ихтиёров билан кафеда ароқ ичган. Кейин эса «ўтириш»ни давом эттириш мақсадида Ҳайитовнинг уйига борган.
Бу ерда ёшлар ароқ ичишни давом эттирган ва шу ўртада Бегзод севган қизини ўша ерга чақирган. Бу ерда қизга мажбурлаб ароқ ичиришади ва пайтдан фойдаланган Бегзод қизга ёрдам бергандек ўзини кўрсатиб, бошқа хонага олиб боради.
Хонада Бегзод қизнинг номусига тегади ва келиб дўстларига мақтанади. Ойназар ҳам пайтдан фойдаланиб қизнинг хонасига кириб зўрлайди. Бу орада қизнинг ота-онаси фарзанди йўқолиб қолганидан хавотирга тушиб, ИИБга мурожаат қилади.
Барча тафсилотлар ўрганилиб, йигитлар ўз айбини қанча яширишга уринмасин, суд ҳукмига кўра уларга қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)