Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 24 декабрь ўзбек кино ихлосмандларига«Муҳташам юз йил», «Севги изтироби» ,«Чолиқуши» (2013 йил) сериаллари, «Менинг акам» фильми билан маълум бўлган турк юлдузи Бурак Ўзчивитнинг туғилган куни. Актёр 2019 йилнинг февраль ойида Тошкенгта ташриф буюрганди ва ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида айланиб юрган Буракни мухлисалари ўраб олгани акс этган видео тарқалган. Бурак Тошкентдалиги вақтида ўз истеъдодини қадрловчи аёллар билан 2,5 соатлик мулоқот қилиб, қарийб 380 минг доллар олган. Шунингдек, Zo‘r TV телеканалида бир нечта кўрсатувларда иштирок этиб, ўзбекистонлик санъаткорлар билан суҳбатлашган.

Фото: Instagram/Zo‘r TV

Фото: Instagram/Zo‘r TV

Фото: Instagram/Zo‘r TV

Фото: Instagram/Zo‘r TV

Болалик йиллари

Бурак Ўзчивит 1984 йилда Туркиянинг Мерсин шаҳрида дунёга келган. Отаси Бюлент Ўзчивит кичик ресторан эгаси, онаси Жейҳан эса Бурак ва унинг опаси Буржун тарбияси билан машғул бўлган. Болалигидан оғир-босиқ феъл атвор эгаси бўлган Буракнинг энг севимли машғулоти соатлаб мултфильм томоша қилиш бўлган. У суперқаҳрамонларни жуда ҳам яхши кўрган ва атрофдагиларига катта бўлса, «Бетмен» бўлишини таъкидлаган. Кейинчалик дўстлари билан вақт ўтказиш, хусусан, футбол ўйнаш ва спорт залда шуғулланишни канда қилмаган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мактабни битиргач Бурак Мармара университетида тасвирий санъат ва кино йўналишида таълим олиш билан бирга подиумларда модель сифатида чиқиш қила бошлаган. 2006 йилга қадар Туркиянинг энг талабгир моделларидан ҳисобланган. 2003 йилда 17 ёшли Бурак «Туркиянинг энг яхши модели» танловининг  мутлақ ғолиби, шунингдек,  «Дунёнинг энг яхши модели» танловида иккинчи ўрин соҳиби бўлган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Карьера

Ўсмирлар ҳаёти ҳақидаги «Минус 18» триллеридаги кичик иштироки унинг актёрлик карьерасидаги илк роли бўлган. Ушбу фильмдан кўп ўтмай «Оилавий уй» кинокомедияси, «Сотқинлик» психологик драмасида ва «Кичик сирлар» фильмида роль ижро этади. «Муҳташам юз йил» тарихий-биографик сериалдаги Малкачўғлу Бали бей роли унга катта муваффақият олиб келган бўлса, «Чолиқуши» фильмининг янги талқинидаги Камрон образи билан у бутун дунёга машҳур бўлди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Ушбу фильмдан кейин у режиссёрлардан суратга тушиш учун таклифни узоқ кутишига тўғри келмаган. Чунки дунёнинг турли нуқталаридаги мухлислар Бурак иштирок этган фильмларни қайта-қайта сўрай бошлаган. Шундан кейин «Севги сенга ўхшайди» мелодраммасида иштирок этган.

Фото: Google Images/«Муҳташам юз йил»

Фото: Google Images/«Муҳташам юз йил»

2015 йилни эса актёр карьерасидаги энг омадли йиллардан деб ҳисобласа бўлади. Негаки айнан шу йили бутун дунёдаги томошабинлар севиб томоша қилган, ўзбек телеканалида «Севги изтироби» номи билан эфирга узатилган «Кара севда» сериали суратга олинган. Романтик фильмда Бурак Неслиҳан Атагул билан севишганлар ролини ижро этиб, мухлислар, айниқса қизлар меҳрига сазовор бўлган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Севги изтироби»даги жуфтликнинг ҳаётда муносабатлари қандай экани кино томошабинларини энг кўп қизиқтирган савол ҳисобланади. Интернетда уларнинг муносабатлари қай даражадалиги билан боғлиқ миш-мишларни-ку айтмаса ҳам бўлаверади. Факт эса шуки, сериалдаги воқелик ва экран ортидаги реаллик тубдан фарқ қилади. Бурак ва Неслиҳанни фаолияти билан боғлиқ зўраки алоқалар боғлаб турган. Дўстона бошланган муносабатлардан кейинчалик асар ҳам қолмаган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Шахсий ҳаёт

Ўзчивит 2014 йилга қадар машҳур турк журналистининг қизи, фотомодель Жейлан Чапа билан жиддий муносабатда бўлган, бироқ Жейланнинг асоссиз рашки туфайли жуфтлик ажрашган. Маълум бўлишича, Жейланнинг турли гумонлар сабаб суратга олиш майдончасига бостириб келиши, ишонмаслиги актёрни асабийлаштирган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Чолиқуши» сериалининг суратга олиш ишлари бошланганда актёр бўлажак рафиқаси Фахрие Эвжан билан танишади. «Сенга ўхшаган севги» мелодраммасида биргаликдаги иштироки вақтида улар орасида илиқ муносабатлар пайдо бўла бошлайди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фахрие ўзига яраша қайсар феъл-атворга эга бўлишига қарамай, Буракга нисбатан сабрли ва оғир-босиқ муносабатда бўлган. Журналистлар билан бўлган суҳбатда у ўзига ёқмаган тақдирда ҳам Буракнинг одатларига қаршилик билдирмаслигини, инсоннинг қандайлигини билиб туриб танлов қилгач, уни ўзгартиришга уриниш мантиққа тўғри келмаслигини таъкидлаган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Ўзчивит орадан кўп ўтмай Фахриени ота-онаси билан таништирган ва улар 2017 йилнинг 29 июнь куни турмуш қурган. Жуфтлик шов-шувли маросим хоҳламаган, лекин машҳур юлдузлар тантанаси шунчаки ўтиб кетмаслиги аниқ эди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Тўй маросими Босфор соҳили бўйидаги Sait Halim Pasa вилласида бўлиб ўтган. Ташриф буюрган меҳмонларнинг ўша заҳотиёқ улашган Instagram’даги жонли эфирлари, фото ва видеолари жуфтлик мухлислари севимли кумирларининг бахтли куни қандай ўтаётганини виртуал кузатишига сабаб бўлган. Келин ва куёв тўйдан сўнг Мальдив оролларига жўнаб кетган. Улар 2019 йилнинг 13 апрелида ўғил фарзандли бўлишди ва унга Каран деб исм қўйишди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Шахсий ҳаётини кўз-кўз қилишни ёқтирмайдиган ёш оила фарзанди дунёга келганидан саккиз ой ўтиб ўғлининг суратини оммага намойиш қилди. Фахрие Эвжаннинг Instagram саҳифасига жойланган сурат ўша куннинг ўзидаёқ оммавий ахборот воситалари учун кун мавзусига айланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)