«Реал» устози Зинедин Зидан мураббий сифатида қачонгача ишлаш ниятида эканлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда El Chiringuito.
«Мен дунёнинг энг яхши клубини бошқаряпман. Бу эса мени ҳар куни бахтли қилишга мажбур этмоқда. Қачонгача мураббийлик қилишимни билмайман. Ҳаммаси нимани ҳис қилишимга, ичимда нималар бўлишига боғлиқ.
Балки, мен ноодатий мураббийдирман. Мени кундан кун ривожланиб бориш қизиқтиради, бироқ 60 ёки 70 ёшгача мураббийлик қилиш ниятида эмаслигим аниқ. Зидан-мураббий, менинг ўйлашим бўйича Зидан-футболчидан фарқ қилади. Ҳатто менга футбол жуда ёқса ҳам», — дейди Зидан.
Маълумот учун, Зидан айни дамда 47 ёшда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)