Оғир вазнда WBA, IBF, WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (23-1-0, 21 КО) 2020 йил апрелида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда боксчининг промоутери Эдди Ҳирн маълум қилди.
Ҳирннинг сўзларига кўра, Жошуа IBF йўналишида мажбурий даъвогар Кубрат Пулевга (28-1-0, 14 КО) қарши жанг олиб боради.
Бундан ташқари, Ҳирн Энтонининг Александр Усикка қарши рингга кўтарилиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилиб, оғир вазнда мутлақ чемпион бўлиш учун Деонтей Уайлдер—Тайсон Фьюри реванш жанги ғолиби билан ҳам тўқнашишга тайёр эканлигини айтди.
Аввалроқ Жошуанинг ўзи Пулев билан эмас, балки Усик билан жанг қилиш ниятида эканлигини айтганди.
Изоҳ (0)