• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш учун топшириладиган тест синови фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

    Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 20 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан хабар беришларича, 2020/2021 ўқув йили қабулидан тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади:

    • Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилади. Мазкур учала фандан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади, максимал балл — 94,5 балл.
    • Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишларига мос иккита фан киритилади. Ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 3,1 балл билан баҳоланади. Максимал балл – 186 балл.
    «Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 280,5 балл», — дейилади вазирлик ахборотида.

    Блогер Хушнуд Худойбердиевнинг қўшимча қилишича, айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди.

    «Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади», — деб ёзади у.

    Қайд этиш жоиз, бешта фандан тест бўлишига оид тартиб фақат давлат ОТМларига тааллуқли — ушбу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас. Ўз навбатида, учта мажбурий фан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишлар учун, шунингдек магистратура учун тааллуқли эмас. 3+2 кўринишдаги янги тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари — кундузги, сиртқи, кечки — учун бирдек қўлланади.

    Қайд этишларича, мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15 та савол ичида адабиёт фанидан, Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15 та савол ичида жаҳон тарихидан, математика фанидан тушадиган 15 та савол ичида эса геометрия ёки информатикадан тест саволлари бўлмайди. Ўз навбатида мутахассислик блокида математика фанидан тушадиган 30 та савол ичида информатикадан саволлар бўлмайди.

    Тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

    21.12.2019, 17:12   Изоҳ (0)   44973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон давлат ОТМларида контракт пулини тўлаш муддати биринчи курс талабалари учун узайтирилди

    21.12.2019, 16:53

    Қамчиқдан одамлар эвакуация қилинди. ФВВ жабрланганлар ва талофатлар йўқлигини маълум қилди

    21.12.2019, 16:07

    Қамчиқдаги қор кўчкиси хавфи сабабли «Тошкент—Поп—Тошкент» йўналишига вақтинчалик қўшимча поезд қўйилди

    21.12.2019, 15:53

    Актам Ҳайитов: «Ўзбекистон парламенти тарихида Конституцияга зид қонунлар қабул қилинмаган»

    21.12.2019, 15:10

    Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Балх вилояти губернатори ва Ҳайратон шаҳри ҳокими билан учрашди

    21.12.2019, 14:37

    Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузурида Атамалар комиссияси фаолияти ташкил қилинади (рўйхат)

    21.12.2019, 14:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди 

    Ўзбекистон | 16 май, 00:05

    Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:50

    “Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп

    Дунё | 15 май, 23:40

    Олимлар узоқ уйқунинг кутилмаган зарарини аниқлади

    Дунё | 15 май, 23:20

    Муносиб қаршилик, ўйинда бурилиш ва “плей-офф” босқичига йўл: “Навбаҳор” ва “ФарДУ” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 15 май, 23:15

    Фарғонада 213 млн сўмлик бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 15 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.