БМТ Саудия Арабистони нефть объектларига ҳужум уюштирганларни аниқлагани йўқ ва бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котиби ўринбосари Розмари Дикарло Хавфсизлик кенгашининг Эрон бўйича йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Дастлабки таҳлилларимиздан келиб чиқиб, котибият учувчисиз учиш қурилмалари ёки биз қўлга киритган компонентлар Эронга тегишли бўлганини тасдиқлай олмайди. Экспертларимиз нефть объектларига йўлланган қанотли ракеталар қолдиқларини ўрганишда давом этмоқда», — деди Дикарло.
Саудия Арабистони нефть заводларига дронлар ҳужуми сентябрда амалга оширилган ва бунинг учун жавобгарликни хусийлар зиммасига олганди. АҚШ расмийлари Эронни ҳужумга алоқадорликда айбламоқда.
Изоҳ (0)