Вашингтон Эронда намойишларнинг бостирилишига алоқадор маҳаллий мансабдорлар учун виза чекловларини жорий этди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Эронда ҳукуматга қарши акциялар ноябрь ойида бошланганди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, уларда 300 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.
«Биз тинч намойишчиларни таъқиб қилиш, қўлга олиш, ўлдиришга жавобгар ёки алоқадор эронлик амалдаги ва собиқ амалдорларга нисбатан виза чекловларини киритамиз», — деди Помпео.
Шунингдек, чекловчи чоралар эронликлар ва қўш фуқароликка эга шахсларга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарган эронлик икки нафар судьяга ҳам қўлланди.
Изоҳ (0)