Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. 750 литр этил спиртини ҳар бир литрини 29 000 сўмдан ҳисоблаб, 2 289 АҚШ доллари эвазига фуқаро Р.А.га сотишга келишиб, ундан 2,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу этил спиртининг келиб чиқиш манбаси ўрганилганда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи «К.» МЧЖ раҳбари Б.Ю. спирт маҳсулотларини ҳар бир литрини 13 500 сўмдан ҳисоблаб, фуқаро М.Қ.га сотганлиги, М.Қ. эса ўз навбатида ҳар бир литрини 20 000 сўмдан ҳисоблаб, фуқаро А.А.га қонунга хилоф равишда сотишга келишиб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «К.» МЧЖ раҳбари Б.Ю., фуқаролар М.Қ., А.А ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)