Берлинда номаълум шахслар Германия етакчиларидан бири Рейнхард Гейдрихнинг қабрини ковлаб ташлади, деб ёзади Meduza.
Қабр нима сабабдан ковлангани номаълум. Гейдрихнинг тана қолдиқларига тегинилмаган.
Полиция ушбу қилмиш қасддан содир этилмаганини тахмин қилмоқда, чунки қабрда Гейдрих исми кўрсатилмаган.
Гейдрих Германия бошқарувидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган. У давлатнинг ички душманлари билан курашиш бўйича фаолият олиб борган ҳамда Европа ҳудудида яҳудийларнинг оммавий қатл этилиши ташаббускорларидан бири бўлган.
Изоҳ (0)