Суд апрель ойида ҳукуматдан ағдарилган Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширни коррупция ва пул ювганликда айблаб, икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб ёзади Meduza.
Умар ал-Баширга нисбатан унинг уйидан умумий қиймати 130 миллион бўлган доллар, евро ва Судан фунти топилганидан сўнг айблов эълон қилинган эди. Ўшанда у айбни бўйнига олмаган.
Қайд этилишича, ал-Башир ҳозирда 75 ёшда бўлгани учун у жазони кекса жиноятчиларга мўлжалланган реабилитация клиникасида ўтайди.
Ал-Баширга 2018 йил декабридан 2019 йил апрелигача давом этган норозилик намойишлари вақтида намойишчиларнинг ўлдирилиши бўйича ҳам айблов қўйилганди. Бу иш бўйича ҳукм ҳали эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)