• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тинч океанидаги Бугенвиль ороли узоқ йиллардан бери мустақил давлатга айланиш учун курашмоқда

    Тинч океанида жойлашган Бугенвиль оролида яшайдиган аҳолининг асосий қисми ва қўшни Буки вилояти вакиллари 2019 йил ноябрь ойи охири ва декабрь бошларида ўтказилган референдумда Папуа-Янги Гвинеядан мустақил давлат сифатида ажралиб чиқишга овоз берди. Маҳаллий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 98 фоиздан кўпроқ сайловчи, аҳолининг 87 фоиз қисми иштирок этган сайловларда мустақил давлат сифатида Папуа-Янги Гвинеядан ажралиб чиқишга овоз берган. Референдум ўтказилишига ўн йил давом этган фуқаролар уруши сабаб бўлди, ушбу қарама-қаршиликларда маҳаллий аҳолининг 10 фоиз қисми ҳалок бўлган. Бироқ ушбу воқеалар ҳанузгача поёнига етмаган: Папуа-Янги Гвинея ҳукумати Бугенвиль мустақиллигига рухсат бериши лозим, улар мамлакатнинг бўлакларга бўлиниб кетишидан хавотирда. Ғарбдаги кузатувчиларни Хитойнинг ҳудудга таъсир ўтказаётгани ташвишга солмоқда.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Бугенвиль аҳолиси ҳудудга «оқтанли» ва «қизилтанли» муҳожирлар мис конларида ишлаш учун келишни бошлагани туфайли мустақил давлат бўлишга интила бошлаган.

    Бугенвиль — Папуа-Янги Гвинеянинг асосий қисмидан шарқда жойлашган Тинч океанидаги энг катта ороллар гуруҳи. Унинг атрофида Бука ороли жойлашган. Икки ҳудуднинг умумий аҳолиси 300 минг нафарни ташкил қилади. Жуғрофий жиҳатдан иккала орол ҳам Соломон ороллари архипелагига мансуб, бироқ уларнинг янги тарихи бошқача ривожланди. XIX аср охирида Бугенвиль Янги Гвинеянинг шимоли-шарқий ҳудуди билан биргаликда Германия мустамлакасига айланди, ярим оролнинг қолган қисми Британия бошқаруви остида қолди. Немислар Биринчи жаҳон урушида мағлубиятга учрагач, уларга тегишли мустамлака ҳудуди Австралияга ўтди.

    Бугенвиль тарихидаги бурилиш нуқтаси 1960 йилларда ҳудуддан мис конларининг топилиши бўлди. 1972 йилда Пангуна шаҳри ҳудудида Пангун мис конлари очилди, шу тариқа оролга Янги Гвинея (маҳаллий аҳоли вакиллари уларни «қизилтанлилар» деб атаган) ва Австралиядан («оқтанлилар») меҳнат муҳожирлари кела бошлади. Мис қазиб олиш ички миграцияни ривожлантириб, анъанавий қишлоқ хўжалиги соҳаларига салбий таъсир кўрсатди, ушбу йўналишларда иш кучининг етишмаслиги ҳолатлари кузатилди. Папуа-Янги Гвинея эса Австралиядан мустақил давлат сифатида ажралиб чиқишни мақсад қилар, мис рудаси қазиб олинадиган конлар эса экспорт даромадининг 45 фоизини ташкил этади.

    Ушбу жараёнда Бугенвилда илк бор бошқа Соломон оролларига қўшилиш ёки улардан ажралиш ҳаракатлари бошланди. 1975 йил сентябрда Папуа-Янги Гвинея мустақиллигини эълон қилиш арафасида, Бугенвиль ҳам ушбу ҳаракатни амалга оширишга уринди. Аммо БМТ уларни қўллаб-қувватламади ва улар Папуа-Янги Гвинея сувернитетини тан олишга мажбур бўлди. Оролнинг ажралиб чиқиши тарафдорларига кўра, ушбу ҳаракатдан кейин беш йил ичида орол мустақил давлатга айланиши ваъда қилинган. Бироқ ушбу ваъда бажарилмаган. Оролдагилар мис сотувидан тушган маблағларнинг улушини ҳам олмаган.

    Фуқаролар уруши экологик вазият ўзгарганидан кейин бошланди. Уруш ҳукумат вазиятни ҳал этиш учун хориждаги хусусий ҳарбий компанияларни жалб қилганидан кейин якунига етган.

    Орол аҳолисининг марказдаги ҳукумат вакиллари билан муносабатлари экологик муҳитнинг ёмонлашуви туфайли янада кескинлашди. Мис рудасининг чиқиндилари Жаба дарёсига оқизилиб, айрим ҳайвон турларининг қирилиб кетишига ва оролдаги одамларнинг турли касалликларга чалинишига олиб келди. 1987 йилда сепаратистлар мис рудалари қазиб олинадиган конлар зарари туфайли ҳукуматдан кўп миллиардлик компенсация талаб қилди ва ушбу пул берилмагач, Бугенвиль инқилоб армияси тузилди. Қўшинга ушбу бизнесда ишлаган Френсис Оне бошчилик қилган. 1989 йилда конлар ёпиб қўйилди, Оне урушни тўхтатди, орол мустақиллигини эълон қилиб, ўзи президентга айланди. Ички курашлар эса давом этди.

    Папуа-Янги Гвинея оролни қамал қилиш билан жавоб берди. Бугенвилда инқироз бошланди, Оненинг атрофидаги кучлар оролнинг муайян қисмини бошқарарди, қолган ҳудуд эса маҳаллий қўмондонларга бўйсунарди. Мустақиллик учун уруш ички гуруҳлар тўқнашувига айланди. Марказий ҳукумат оролдаги низолардан фойдаланиб, ҳудуднинг асосий қисми устидан ҳукмронликни ўз қўлига олди, сепаратистларга қарши аёвсиз кураш бошлади.

    1994 йилда Папуа-Янги Гвинея собиқ Ташқи ишлар вазири Жулиус Чэнь бош вазир лавозимини эгаллади ва оролдагилар билан мустақиллик масаласини дипломатик йўл билан ҳал этишга уринди. Инқилобчиларнинг кам сонли вакиллари билан келишувга эришилди, бироқ ҳукумат билан муросага боришни истамаган мухолифлар курашни давом эттираверди.

    Чэнь ва унинг атрофидагилар масалани ҳарбий йўл билан ҳал этишга уринди, Биртаниянинг Sandline International хусусий ҳарбий компанияси 36 миллион доллар эвазига вазиятга аралашди. Австралия матбуоти ушбу маълумот ҳақида ёзгач, кўплаб қўшни мамлакатлар, жумладан, Папуа-Янги Гвинеяда норозиликлар вужудга келди. Маҳаллий ҳарбийлар ҳукуматнинг уларга ишончсизлигидан норози бўлди. Якунда Чэнь истеъфо берди, ундан кейин ҳукумат тепасига келган Билл Скейт оролдаги қўзғолончилар билан келишиб олди.

    Оне бошқарувидаги радикал гуруҳларнинг қаршилик қилишига қарамай фуқаролар уруши якунига етди. Урушга қадар Папуа-Янги Гвинеянинг энг гуллаган ҳудуди ҳисобланган орол давлатнинг энг катта муаммосига айланди. Австралия ҳукумати маълумотларига кўра, уруш оқибатида 20 минг нафар фуқаро ҳалок бўлган ва бу орол аҳолисининг 10 фоизини ташкил этади. Консерватив баҳоларга кўра урушда икки томондан тахминан 2 минг нафар фуқаро қурбон бўлган.

    Референдумнинг деярли барча иштирокчилари Бугенвиль мустақиллиги учун овоз берди. Энди ҳудуддагилар вазиятга Хитой аралашиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

    2001 йилда имзоланган Тинчлик келишуви шартларидан бири йигирма йил ичида ороллар мустақиллиги бўйича референдум ўтказиш бўлган. Референдум 23 ноябрдан 7 декабргача бўлган оралиқда ўтказилди. Овоз беришда 88 фоиз аҳоли вакили иштирок этиб, 98,3 фоиз одам Папуа-Янги Гвинеядан ажралиб чиқишга овоз берди.

    Бироқ бу Бугенвиль мустақил бўлишини англатмайди. Орол ҳокимлиги бу борада марказий ҳукумат билан келишиб олиши ва ушбу келишув Папуа-Янги Гвинея парламенти томонидан тан олиниши лозим. Экспертлар ушбу жараённинг катта муаммоларга сабаб бўлишини, сабаби Бугенвиль кўп миллатли халққа эга давлатнинг бошқа ҳудудлардаги норозилик келтириб чиқариши мумкинлигини билдирган.

    Референдум ўтказишдан аввал ҳукумат аҳоли вакиллари мустақиллик учун овоз берса, мис рудалари қазиб олинадиган конлар фаолияти қайта тикланишини билдирган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу маҳаллий иқтисодиётга ижобий таъсир ўтказади, сабаби энди мис экспортидан тушган маблағ оролнинг ўзида қолиши мумкин.

    Янги зеландиялик тадқиқотчи Анна Поулз геосиёсий нуқтаи назардан Хитойнинг ҳудудга таъсири оролнинг мустақил давлатга айланишида асосий омил бўлади. ХХР учун маҳаллий ресурслардан фойдаланиш жуда муҳим, Тайванга Чин юрти таъсирининг камайиши Океания минтақасидаги геосиёсий курашни кучайтирди.

    17.12.2019, 03:34   Изоҳ (0)   16977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суданнинг ҳукуматдан ағдарилган 75 ёшли собиқ президенти 2 йилга қамалди

    16.12.2019, 17:03

    Трамп Афғонистондан 4 минг нафар ҳарбийларни олиб чиқиб кетмоқчи

    16.12.2019, 12:57

    Москвада полициячилар ўз онасига пичоқ урган ўғилни отиб ўлдирди

    16.12.2019, 11:24

    АҚШ икки хитойлик дипломатни жосусликда айблаб, мамлакатдан чиқариб юборди

    16.12.2019, 10:54

    Қозоғистон президенти Олмаота шаҳри номини ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватлади

    16.12.2019, 10:11

    Владимир Зеленский: Россия Қримни қайтарса, Путин билан яна 100 марта қўл беришиб кўришишга тайёрман

    14.12.2019, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.