Тошкентда юк машинасининг кузови кўприкка урилиб тушиб қолди
Тошкентнинг Чилонзор туманида юк машинаси иштирокида ноодатий ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, воқеа 14 декабрь куни соат 7:30 да Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасида содир бўлган
Маълум бўлишича, 61 ёшли ҳайдовчи Б.А. Hohan юк машинасини борт кузови кўтарилган ҳолда ҳайдаб кетаётгани сабабли у бетон кўприкка урилган. Оқибатда юк машинасининг борти чиқиб кетиб, вертикал ҳолда туриб қолган.
Юз берган ЙТҲга ҳайдовчининг борт кузовини охиригача туширмагани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
