14 декабрь куни «Қамчиқ» довони ҳудудида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати марказига таяниб, ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» давони ҳудудида кучли қор ёғиши, йўлнинг музлаши, туман тушиши, кўриш масофаси 50 метргача ёмонлашиши, шунингдек, шамолнинг тезлиги 15—20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратиш сўралади:
- автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
- довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
- автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
- ҳайдовчиларимизнинг «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;
- вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.
Изоҳ (0)